Электр кабелларида сигналларнинг сўниши. Химоялаш - Химоялаш (экранлаш) кабелга ташқи электромагнит майдонларни тасирини камайтиришга ишлатилади.
- Химоялаш қобиғи мис сим ёки альюмин сим бўлиши мумкин (ингичка тўқилган мис сим ёки юпқа зар қоғоз кўринишида), кабел симлари бундай қопламага ўралади.
- Химоя қобиғи ўз вазифасини бажариш учун албатта ерга уланиши керак, бу холда унга йўналтирилган токлар ерга оқиб ўтади.
- Экран кабел нархини сезиларли қимматлаштирса хам, механик мустахкамлигини оширади.
Ўралган жуфтликдан сигнални диференциал узатиш. Бу усулда сигнал узатиш иккита сим орқали амалга оширилади (иккала симдан сигнал узатилади). - Бу усулда сигнал узатиш иккита сим орқали амалга оширилади (иккала симдан сигнал узатилади).
- Узатувчи қурилма сигналга тескари сигнал хосил қилади, қабул қилувчи қурилма эса иккала ссимдаги сигналлар фарқига этибор қилади.
- Мослаш шарти бўлиб, кабел тўлқин қаршилик қийматининг яримига мословчи қурилманинг қийматига тенглиги хисобланади.
- Иккала сим бир хил узунликда бўлиб ва бир кабел таркибида бўлса, бу холда тўсиқ иккала симга бир хил тасир қилади, натижада симлар ўртасидаги фарқли сигнал амалда ўзгармайди.
- Тўқилган жуфтли кабелларда худди шундай дифференциал узатишдан фойдаланилади.
- Лекин экранлаш бу холда хам тўсиқларга чидамлилигини сезиларли даражада оширади.
Галваник ажратиш - Электр кабеллари ишалтилганда компьютерларни тармоқдан галваник ажратиш жуда хам зарур.
- Сабаби, электр кабелларда (сигнал ўтувчи сим ва шунингдек экранда) на фақат ахборот сигналлари, шунингдек текисловчи ток деб аталувчи, компьютерларни идеал ерга улаб бўлмаслиги натижасида хосил бўлувчи ток хам оқиб ўтиш мумкин.
- Компьютер ерга уланмаган вақтда, унинг ғилофида 110 В ўзгарувчан ток атрофида йўналтирилган потенциял хосил бўлади (компьютерга уланган электр манба қийматининг ярмига тенг).
- Бу потенциални ўзингизда хис қилиш мумкин, агарда бир қўлингиз билан компьютер ғилофини ва иккинчи қўлингиз билан иситиш системасини ёки ерга уланган бирор қурилмани ушласангиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |