Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш
Download 170.11 Kb.
|
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ВМнинг 638 сонли қарори
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Ўқувчини бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш
2-боб. Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш
5. Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга. 6. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади. 7. Мактаб-интернат директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. 8. Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб-интернат директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин. 9. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳақида мактаб-интернат директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади. 10. Мактаб-интернат директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади. 11. Ўз синфдошларига нисбатан уч ва ундан ортиқ катта ёш фарқи бўлган психик ривожланиши суст ёки ақли заиф болалар бир синфда камида икки чорак таълим олгач, уларнинг билим, кўникма ва малака даражасини инобатга олган ҳолда мактаб-интернатнинг тиббиёт ва педагог ходимлари хулосаси асосида педагогик кенгаш қарори билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин. 3-боб. Ўқувчини бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш 12. Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш ҳуқуқига эга. 13. Ота-оналар фарзандини бир мактаб-интернатдан бир хил турдаги бошқа мактаб-интернатга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори номига ариза билан мурожаат қилади. 14. Ариза мактаб-интернат директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернатга тақдим этиш учун мактаб-интернатдан белгиланган шаклдаги кетиш талони берилади. 15. Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб-интернат директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактаб-интернатдан кетиш талони илова қилинади. 16. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори ариза ва мактаб-интернатдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернатга тақдим этиш учун мактаб-интернатга белгиланган шаклдаги келиш талонини беради. 17. Ўқувчи таълим олаётган мактаб-интернат директори мактаб-интернатга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. 18. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади: ўқувчининг мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма; ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели; ўқувчининг тиббий картаси; Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқармалари) ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) ўқувчини мактаб-интернатга юбориш учун асос бўлган хулосаси; халқ таълими бошқармасининг ўқувчини мактаб-интернатга юбориш тўғрисидаги йўлланмаси. 19. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, мактаб-интернатга келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактаб-интернатда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. 20. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори бошқа мактаб-интернатдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт. 21. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб-интернат директори мазкур Тартибнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. 22. Мактаб-интернат директори ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактаб-интернатга маълумот учун юборади. 23. Ўқувчини мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб-интернат ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади. Download 170.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling