Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг


Download 68.58 Kb.
bet11/16
Sana18.06.2023
Hajmi68.58 Kb.
#1558115
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
4860 карор (3)

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш



Умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, жумладан:
Умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юборишга имкон берувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
халқ таълими тизимидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва соғломлаштиришга қаратилган вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини халқаро талабларга мослаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори



2021 йил
1 майга қадар

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шадманов),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
(У. Ташкенбаев),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабаларини педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида ихтиёрийлик асосида тегишли малакага эга волонтёрларни жалб қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи



2021 йил
1 январга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи



2021 йил
1 январга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Download 68.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling