Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг


Download 68.58 Kb.
bet1/16
Sana18.06.2023
Hajmi68.58 Kb.
#1558115
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4860 карор (3)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда – «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида «Йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
2. Халқ таълими вазирлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлар Маҳкамаси «Йўл хариталари» ҳамда мақсадли кўрсаткичларнинг (индикаторларнинг) бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ҳамда йилига бир марта унинг натижаларини Ҳукумат раёсати мажлисларида танқидий кўриб борсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Концепция икки босқичда амалга оширилади, жумладан:
а) 2020 — 2022 йиллар давомида:
инклюзив таълим тизими соҳасидаги норматив база такомиллаштирилади;
инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрлар тайёрланади, қайта тайёрланади ва малакаси оширилади;
инклюзив таълим жорий этилган муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, улар махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади;

Download 68.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling