е) инклюзив таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни бюджетдан молиялаштириш самарадорлигини ошириш:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инклюзив таълим жорий этилган муассасалардаги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларига таяниш;
халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, «Замонавий мактаб» давлат дастури доирасида умумтаълим мактаблари учун инклюзив таълим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларининг ўқув хоналари ва лабораторияларини замонавий мебель, жиҳозлар, ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;
давлат-хусусий шериклик асосида инклюзив таълим тармоғини ривожлантириш ҳисобига инклюзив таълим тизимида рақобат муҳитини шакллантириш;
нодавлат умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш амалиётини кенгайтириш;
ж) инклюзив таълимга жалб қилинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш:
«Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгаракларида инклюзив таълим иштирокчиларининг қамровини ошириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчи-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |