4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
7. Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантиришда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ривожланиши, реабилитацияси, жамиятга интеграциялашувида инклюзив таълимнинг стратегик омил сифатидаги роли тасдиқланади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълимий муҳити яхлитлиги мустаҳкамланади, уларнинг жамиятга интеграцияси учун зарур шароитлар таъминланади;
давлат, жамият, шахснинг инклюзив таълим соҳасидаги манфаатларини мувофиқлаштириш механизмлари яратилади;
инклюзив таълим тизимининг умумий қулайлиги, узлуксизлиги, таълим сифати, шунингдек ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, хусусиятларига мослашувчанлиги ва вариативлигига эришилади;
инклюзив таълим соҳасидаги халқаро муносабатлар доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади;
ўқувчилар таълимий эҳтиёжларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда сифатли таълим олиши учун улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади;
инклюзив таълимни босқичма-босқич жорий этиш орқали алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари оптималлаштирилади, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг тенг ҳуқуқли жамият аъзоси сифатида умумтаълим муассасаларида билим олиши таъминланади;
педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида инклюзив таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
инклюзив таълим муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади;
инклюзив таълим муассасаларининг Интернет тармоғига тўлиқ уланиши таъминланади;
инклюзив таълим муассасаларида ўқувчиларни қабул қилиш ва бошқа таълим муассасаларига ўтказиш учун давлат хизматларини кўрсатиш механизми жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Do'stlaringiz bilan baham: |