Амалдаги қонунчиликдан кўчирмалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси 141


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва


Download 91.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana28.01.2023
Hajmi91.67 Kb.
#1135427
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
правила подсудностиУзб

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш 
амалиёти тўғрисида”ги 18-сон Қарорининг 10-банди 


10. Шикоят фуқаронинг хоҳишига кўра у яшаётган жойдаги ёки орган, муассаса, корхона, ташкилот ва уларнинг 
бирлашмалари, жамоат ташкилотлари жойлашган ердаги ёхуд хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан шикоят 
қилинаётган мансабдор шахснинг иш жойидаги судга берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Меҳнат вазифаларини 
бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича 
суд амалиёти ҳақида”ги 18-сон Қарорининг 4-банди: 
4
. Судларга тушунтирилсинки, майиб бўлиш ёки соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси 
вафот этганлиги муносабати билан тўланадиган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 
145, 241-
моддалари талабларига мувофиқ, даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий 
машғул бўлган жойдаги суднинг ёхуд даъвогар яшаб турган жойдаги суднинг судловига тааллуқлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш 
юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сон 
Қарорининг 2-банди: 
2. Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145-моддасида белгиланган 
судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан биргаликда вояга 
етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро 
қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган 
жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин. 

Download 91.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling