Амалдаги қонунчиликдан кўчирмалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси 141


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан


Download 91.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana28.01.2023
Hajmi91.67 Kb.
#1135427
TuriКодекс
1   2   3   4
Bog'liq
правила подсудностиУзб

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан 
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сон Қарорининг 7-банди: 
7. Судларга тушунтирилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар, қоида тариқасида, жавобгарнинг 
доимий яшаш жойидаги судга, ФПК 241-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, даъвогарнинг хоҳиши бўйича 
тақдим этилади. Хусусан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво: 
— 
жазо муддатидан қатъи назар, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс билан (агар иш суднинг 
судловига тааллуқли бўлса) - мазкур шахснинг судлангунга қадар охирги яшаш жойида


— 
яшаш жойи номаълум бўлган шахс билан - унинг маълум бўлган охирги яшаш жойида ёки унинг мол-
мулки турган жойда, даъвогар вояга етмаган болалари борлиги ёки саломатлиги туфайли жавобгарнинг яшаш жойига 
боришга қийналган ҳолларда эса - даъвогарнинг яшаш жойида; 
— 
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойига эга бўлмаган ёки мамлакатдан чиқиб кетган шахс билан - унинг 
мол-мулки турган жойда ёки Ўзбекистон Республикасида маълум бўлган охирги яшаш жойида тақдим этилиши мумкин. 
— 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги “Судлар томонидан мулкни 
рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида”ги 5-13-сон 
Қарорининг 2-банди: 
2. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 242-моддасига асосан мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъволар 
мулк жойлашган жойдаги суднинг судловига тегишлидир. Агар шу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг кўпи бўлган 
жойдаги судда тез ва ҳар томонлама кўрилиши мумкин деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 146-
моддаси 2-қисмига биноан ишни кўриш учун шу жойдаги судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 25 ноябридаги “Судлар томонидан оталикни 

Download 91.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling