Амалдаги версияга ўтиш


-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, тергов ва суриштирув органларига тақдим этиш


Download 24.67 Kb.
bet4/7
Sana27.12.2022
Hajmi24.67 Kb.
#1067889
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Банк сири

9-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, тергов ва суриштирув органларига тақдим этиш
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга ва давлат ижросига тақдим этиш
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг ёзма сўрови, шу жумладан электрон ҳужжат тарзидаги сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган ижро иши бўйича тақдим этилади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тақдим этилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) мувофиқ ваколатли банкларнинг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек бош ваколатли банкка тақдим этади.

Download 24.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling