Амалиёт иши №3


Маҳаллий харита асосида тарқалиш трассаси профиль тузилишлари


Download 275.19 Kb.
bet2/6
Sana23.12.2022
Hajmi275.19 Kb.
#1048464
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АМАЛИЁТ ИШИ

4.2. Маҳаллий харита асосида тарқалиш трассаси профиль тузилишлари
Радиосигналнинг тарқалиш трассаси профилининг тузилмаси маҳаллий харита асосида баландлик изолиниялари – горизонталларни киритиш асосида тузилади. Горизонтал баландлиги муайян нолга нисбатан метрларда ифодаланган бўлиб, бунда масалан, Европада Балтика денгизи даражаси қабул қилинган. Ўқитувчи томонидан горизонталлар ўртасидаги баландлик бўйлаб масофа 2,5 м га тенг бўлган қадамли 1:10000 масштабдаги ва, 5 м қадамли 1:25000 масштабдаги ҳамда 10 м қадамли 1:50000 масштабдаги харита тарқатилади. Харитада кўпсонли (сплошные) горизонталлардан ташқари баландлик бўйлаб ҳаракатланувчи ярим қадамли пунктирли горизонталлар ҳам учрашига эътибор қаратиш лозим.
Трасса профилини яратишда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш лозим:

  • харитада трассанинг бошланғич нуқтаси А дан якуний Б нуқтагача бўлган профиль линиясини ўтказиш лозим (3.2-расмда ифодаланган 10 км гача бўлган масофалар учун мўлжалланган маҳаллий харита мисолида 1:25000 масштабли);

  • унга графаланланган (разграфленной) қоғозли варақни илова қилган ҳолда, унинг чекка қисмида қисқа чизиқчалар ёрдамида горизонталларнинг профиль линиялари (горизонтал чиқишлар) билан туташув жойларини белгилаш;

  • графаланган (разграфленной) қоғозли варақнинг чап қисмидаги горизонтал линияларда харитадаги горизонтал баланликларга мос келувчи баландликларни тасвирлаш, шартли равишда баландликдаги мазкур линиялар ўртасидаги оралиқларни шартли равишда қабул қилган ҳолда;

  • барча чизиқлар (горизонтал чиқишлар) бўйлаб кесишувларга қадар белгиларга мос келувчи параллел линияли перпендикулярларни тушириш ва аниқланган кесишув нуқталарини белгилаш;

  • трасса профилини ифодаловчи эркин оғиш нуқталарини ўзаро бирлаштириш.

Олинган профилнинг А нуқтасида шартли равишда баландлиги 20-30м дан юқори бўлмаган ТС мачтаси тасвирланади. Унинг чўққисидан Б нуқтага қадар тўғридан-тўғри кўринишли линия ўтказилади (содда шаклдаги кўриниши hMC = 0м). Катта тўсиқли ҳудудларда клин баландилиг h профиль асосида ўлчанади. Шундан сўнг, харита ёрдамида дифракцион моделлар учун талаб этилувчи d1 ва d2 масофалар аниқланади.
Уолфиш-Икегами модели ва дифракцион моделларнинг математик ифодаларидан фойдаланган ҳолда, мобиль алоқа тизимлари соталаридаги сигнал даражасини ҳамда соталарнинг самарали радиусларини аниқлаш мумкин бўлади. Бунинг учун ТСнинг жойлашув нуқтасидан турли томонларга 6…10 та нур йўналтирилади. Мазкур нурлар ёрдамида танланган модель асосида барча муҳим параметрлар, хусусан, таянч станция абонент станциясининг сезиш бўсағасини забт этиши мумкин бўлган масофа аниқланади. Аниқланган нуқталар барча нурлар ёрдами бирлаштирилади ва мавжуд ТСнинг радиоқамров ҳудудига тегишли оғиш чегараси олинади.



3.2-расм. Трасса профилининг тузилиши




  1. Download 275.19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling