Амалиёт иши №3


Download 275.19 Kb.
bet1/6
Sana23.12.2022
Hajmi275.19 Kb.
#1048464
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АМАЛИЁТ ИШИ

АМАЛИЁТ ИШИ № 3



Битта учбурчак шаклдаги (клин) трассада сигнални йўқотиш юкламасини дифракцион модел ёрдамида ҳисоблаш



  1. Ишдан мақсад




  • Мобил алоқа тармоғи трассасидаги йўқотишлар ҳисобини юритишга мўлжалланга бир клинли дифракцион моделни ўрганиш.

  • Маҳаллий харита асосида сигнал тарқалувчи трассанинг тузилмавий профилига доир кўникмаларни шакллантириш.




  1. Вазифа




  1. Бир нафар клинсимон тўсиқли трассадаги йўқотишлар ҳисобини юритувчи дифракцион моделни ҳамда маҳаллий харита асосида сигнал тарқалувчи трассанинг тузилмавий профили асосларини ўрганиш.

  2. Таклиф этилган бошланғич маълумотлардан фойдаланган ҳолда дифракцион модель асосида йўқотишларнинг тажрибавий ҳисобини юритиш ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган маҳаллий харита ҳамда ТС ва АСларнинг таянч нуқталари асосида тарқалиш трассаси профилини шакллантириш.

  3. Олиб борилган иш юзасидан ҳисобот тайёрлаш.



3. Қисқача назарий маълумот

3.1. Бир клинли дифракцион модель


Дифракцион моделлардан ТС ва АС антенналари ўртасидаги тўғридан-тўғри кўриниш чизиқлари (LOS)ни тўсиб қўювчи тўсиқлар бўйлаб ҳаракатланувчи сигнал йўқотишлари ҳисобини юритишда фойдаланилади. Бу каби тўсиқлар сирасига сигнал тарқалувчи трасса бўйлаб жойлашган баландлик рельефларидан тортиб алоҳида жойлашган баланд иморатларигача бўлган тўсиқларни киритиш мумкин. Трассадаги бир нафар клинсимон (клинли) тўсиқлардан иборат дифракцион модель геометрияси ва унинг параметрлари 3.1-расмда ифодаланган.


Қуйидаги шарт-шароитларда моделдан тўғри фойдаланиш мумкин бўлади: h>>λ; h<1,d2; клиннинг ясси баландлиги ТС ва АСнинг оралиқ масофасининг 1/20 дан ошмайди.
3.1-расмда ифодланган моделда Ер юзасидаги оғишлар (кривизны) ҳисобга олинмаган. Зеро, соталардаги ТС ва АСнинг оралиқ масофаси одатда 5 км дан ошмайди. Ер юзасидаги оғишлардан (кривизна) иборат бу каби масофаларда эҳтиёткорлик талаб этилади.

3.1.-расм. Бир клинли дифракцион модель геометрияси ва параметрлари.
Бунда: hBS, hMS – базавий ва мобиль станциялари антенналарининг кўтарилиш баландлиги;
h – тўғридан–тўғри кўринишли линияга нисбатан клиннинг жойлашув баландлиги, м;
d1 – таянч станциядан клинга қадар горизонтал тарздаги масофа, м;
d2 – клиндан абонент станциясига қадар горизонтал тарздаги масофа, м.
бир клинли трасса бўйлаб тарқалишлардаги сигналнинг медиан қуввати йўқотишлари қуйидагича аниқланади:


, (3.1)

бунда L0 – очиқ майдон бўйлаб тарқалишлардаги йўқотишлар (№ 2 вазифага қаранг), LD(ν) – дифракцион йўқотишлар.


Ўз навбатида, дифракцион йўқотишлар қуйидаги ифода асосида аниқланади:




, (3.2)

бунда ν – қуйидаги тарзда аниқланувчи Френел-Кирхгофнинг дифракцион параметрлари




, (3.3)


ν нолга яқин бўлган соя чегарасидаги дифракцион йўқотишлар


(3.4)

Дифракцион моделдан фойдаланишда радиосигнал тарқалувчи трассанинг тузлиш профили талаб этилади.





Download 275.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling