Амалий иш – 4 Дискрет фильтрлар ва ракамли фильтрлар синтези


Топшириқ: 1. Рақамли филтр қандай қисмлардан иборат


Download 257.38 Kb.
bet2/2
Sana04.12.2020
Hajmi257.38 Kb.
#158871
1   2
Bog'liq
3-amaliy ish


Топшириқ:

1. Рақамли филтр қандай қисмлардан иборат:

Рақамли фильтр деб чекланган фарқлар тенгламаси алгоритмини амалга оширувчи ҳисоблаш қурилмасига айтилади.

Чизиқли рақамли фильтрлар қуйидаги турларга бўлинади:


  • ai va bi коэффициентлари ўзгармас бўлган ва параметрлари ўзгарувчан бўлган қурилмалар;

  • рақамли норекурсив (трансверсал) фильтрлар деб ҳамма коэффициентлари bi = 0 бўлган ва чиқиш сигнали фақат кириш сигналига боғлиқ фильтрларга айтилади;

  • рақамли рекурсив фильтрлар деб bi коэффициентлари нольга тенг бўлмаган, яъни чиқиш ва кириш орасида боғланиши бўлган фильтрларга айтилади.

2. Рақамли фильтрларда АРЎ ва РАЎ қурилмалари қандай вазифани бажаради?

Рақамли фильтр сифатида (17.40) ва (17.41) чекланган фарқли тенгламадаги алгоритмларни амалга оширувчи махсус сигнал процессорларидан фойдаланиш мумкин. сигнал процессорлари бир вақтнинг ўзида АРЎ ва РАЎ вазифаларини ҳам бажаради.



3. Квантлаш жараёни нима, квантлаш шовқини рақамли филтрлашга қандай таъсир қилади?

Рақамли фильтрлашда аналог сигналларни рақамлига ўзгартиришдаги квантлар шовқинини ҳам эътиборга олиш керак. Ушбу масалани кўриб чиқамиз. Квантлаш натижасида аналог сигналнинг оний қийматлари рухсат этилган сатҳлар билан алмаштирилади ва рақамлар билан белгиланади. Сатҳлар сони эса ўз навбатида иккилик код билан кодланади.



4. Рекурсив филтр ишлаш жараёнини тушунтиринг:

Рекурсив фильтр (17.40) чекланган фарқли тенглама билан ифодаланади. (17.40) тенгламани тўғридан-тўғри амалга ошириш 17.7-расмда келтирилган рақамли рекурсив фильтр структуравий схемасини келтириб чиқаради.





5. Рекурсив ва норекурсив фильтрлар асосий хоссаларини таққосланг:

Рекурсив фильтрнинг норекурсив фильтрдан фарқи, унда фильтрнинг чиқиши ва киришининг тескари боғланишга эгалигидир. Бу боғланиш занжири рақамли фильтр унинг характеристикасининг сифат бўйича яхшиланишига олиб келади. Тескари боғланиш занжирида кириш сигнали фазасини 1800 га ўзгартирувчи “И” элементи бўлиб, у +1 импульсни -1 импульсга айлантиради ва аксинча.



ХУЛОСА:

Ушбу лаборатория ишини бажариш мобайнида биз дискрет фильтрлар ва ракамли фильтрлар синтези хамда сигналларни шакллантириш ва уларни қайта ишлаш принципларини атрофлича ўрганиб чиқдик. Шунингдек рақамли фильтрларнинг тузилиши ва асосий тавсифлари билан хам танишиб чиқдик. Квантлаш натижасида аналог сигналнинг оний қийматлари рухсат этилган сатҳлар билан алмаштирилади ва рақамлар билан белгиланади. Сатҳлар сони эса ўз навбатида иккилик код билан кодланади.



Бир канча мухандислик масалаларини ечиш учун (алока каналлари буйлаб информациялар узатиш, узуатиш линиялари ва хокозо) фильтрлар қўлланилади., Мураккаб электр занжирлариии анализ килишда уларнинг айрим кисмларини каскадли (занжирли) улаш зарурияти тугилади. Кўпинча бундай турткубликлар пассив бўлади ва хар бир каскаднинг чикиш кисми кейинги каскадни кириш кисми бўлади.
Download 257.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling