Амалий лойиҳа мавзуси Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа


Download 11.4 Kb.
Pdf ko'rish
Sana31.01.2024
Hajmi11.4 Kb.
#1829562
Bog'liq
4. Qishloq khujaligi va atrof muhit muhofazasi



Бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзуси 
“Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” йўналиши бўйича 
№ 
Амалий
лойиҳа мавзуси 
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа 
Лойиҳанинг 
йиллик 
молиялаштириш 
ҳажми* 
1



Ингичка толали ғўзанинг 
биринчи тип тола берадиган 
навларини қўшқаторлаб экиш 
технологиясини ишлаб 
чиқиш 
Тадқиқот шакли: Ингичка толали ғўзанинг биринчи тип тола берадиган 
навларини қўшқаторлаб экиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа 
бажарилади. 
Илмий-тадқиқот натижалари:
- тажрибалар кам унумли ва ўрта унумли тақирсимон ҳамда шўрланган 
тупроқлар шароитида ингичка толали ғўза навлари қўшқатор ва бир қаторлаб 
экилган далаларда ҳар хил (120, 140 ва 160 минг/га) тиғис кўчат қолдириб, ғўзани 
ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплаши таҳлил қилинади; 
- пахта ҳосили, бир кўсакдаги пахта ҳосили териб олиниб, пахта толасини 
сифат кўрсаткичлари аниқланади; 
- чекланган типда шохлайдиган ингичка толали ғўза навларини қўшқаторлаб, 
тиғиз кўчат қолдириб парваришлаш пахтани етилишини 7-8 кунга тезлаштириб
сентябрь ойи ҳосил салмоғини 85-90 фоизга ошириб пахта ҳосилини гектарига 7-8 
центнерга кўпайтиради, хўжалик рентабеллигини 30-35 фоизга ошириб юқори 
иқтисодий самарадорликка эришилади. 
Натижаларни синовдан ўтказиш: Тадқиқот натижалари Сурхондарё вилояти 
пахтачилик фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерларида синовдан 
ўтказилади. 
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк 
объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий журналларда ва Web 
of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда 
илмий мақолалар чоп этилади.
 
1,0 млрд сўм
 
Жами йиллик: 
1,0 млрд сўм 
⃰ Амалий лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 2,0 млрд сўм ва бажарилиши икки йилга мўлжалланган. 

Download 11.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling