Амалий машғулот-11: Оилавий поликлиника, ҚОПва квп иш фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш усуллари
Download 35.77 Kb.
|
ЖССТ тема 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚВПнинг асосий вазифалари
ҚВПнинг мақсад ва вазифалари
ҚВПни тузишдан мақсад умумий амалиёт шифокори ва оилага тиббий – ижтимоий хизмат кўрсатиш принципи асосида қишлоқ аҳолисига сифатли бирламчи ёрдамни кўрсатиш. ҚВПнинг асосий вазифалари: 1. Бириктирилган худуд ахолисини малакали тиббий ёрдам билан таъминлаш; 2. Ахоли орасида касалланиш жарохатланиш ногиронлик ва ўлимни камайтириш бўйича даволаш профилактик ишларни ўтказиш 3. Ахоли санитар –гигиеник маданиятини ошириш бўйича тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш жумладан, рационал овқатланиш, чекиш спиртли ичимликлар ичиш ва бошқа зарарли омилларга қарши кураш, жисмоний маданият ва спортни кенг оммалаштириш; 4. Санитария ва эпидемияга қарши комплекс тадбирлар ўтказиш; 5. Ўсиб келаётган авлод соғломлаштириш, оналар ва болалар саломатлигини мухофазалаш, эхтиёж сезилмаган хомиладаорликни олдини олиш, оилани режалаш, болалар орасида туғма аномалаялар ва ирсий касалликларни камайтириш бўйича чора тадбирлар ўтказиш; 6. Аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш; 7. Аҳоли орасида биринчи навбатда, болалар ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, қишлоқ хўжалик ходимлари ва беморлар орасида тиббий кўрикларни ташкил этиш, уларни диспансер назоратига олиш; Энг кўп тарқалган мухим касалликлар айниқса сил, юқумли, тери таносил, ўсма касалликларга қарши кураш бўйича даволаш профилактик тадбирларни ўтказиш; 9. Ахолининг умумий касалланиш ва ишчи-хизматчиларнинг вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлик сабабларини ўрганиш, хўжалик, ташкилот муассаса раҳбарлари билан биргаликда уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; 10. Бириктирилган ахолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-услубий шакилларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, сифат ва самарадорлигини ошириш; 11. Ҳар хил касалликлар билан касалланган беморларни барвақт аниқлаш, уларга марказий туман шифохонаси, яқинда жойлашган даволаш муассасаларининг врач мутахассислари томонидан консультациялар ташкил этиш; 12. Беморларни бошқа тиббиёт даволаш профилактк муассасаларига ётқизишни ўз вақтида ташкил этиш; 13. Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, туман марказий шифохонасини юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва бошқа фавқулоддаги ходисалар рўй берганда ўз вақтида хабардор этиш; 14. Жамоат ташкилотларини ахоли саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ўтказишга жалб этиш. Ижтимоий соҳа ходимлари билан ҳамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали хасталикка чалинган беморларга тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш, патронаж ташкил этиш. Декретлаштирилган аҳолини (болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, сурункали касалллар) умумий диспансеризациядан ўтказиш. Касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларни ўтказиш; Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга (сил, венерик касалликлар, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИТС/ВИЧ, гиёҳвандлик) қарши даволаш – профилактик тадбирларни ўтказиш; Беморларга ВКК ва ВМЭК йўлланмалар бериш орқали вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш; Юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар юз берганда ДСЭНМ ва ТТБга ўз вақтида хабар бериш; Ижтимоий соҳа ходимлари билан ҳамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали хасталикка чалинган беморларга тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш, патронаж ташкил этиш. Декретлаштирилган аҳолини (болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, сурункали касалллар) умумий диспансеризациядан ўтказиш. Касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларни ўтказиш; Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга (сил, венерик касалликлар, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИТС/ВИЧ, гиёҳвандлик) қарши даволаш – профилактик тадбирларни ўтказиш; Беморларга ВКК ва ВМЭК йўлланмалар бериш орқали вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш; Юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар юз берганда ДСЭНМ ва ТТБга ўз вақтида хабар бериш; Download 35.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling