Амалий машғулот-11: Оилавий поликлиника, ҚОПва квп иш фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш усуллари


ҚВП даги умумий амалиёт шифокорининг асосий вазифалари (УАШ)


Download 35.77 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi35.77 Kb.
#1538083
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖССТ тема 11

ҚВП даги умумий амалиёт шифокорининг асосий вазифалари (УАШ).
Бириктирилган аҳолига тез – тез учрайдиган касалликларни даволаш ва уларнинг проилактикаси бўйича тиббий хизмат кўрсатади;
Оғир кечувчи касалликлар ва атипик кечувчи касалликлар пайдо бўлганда пациентларни тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига, ўз вақтида мутахасислар консультацияларига юбориш;
Мавжуд тиббийт воситалари ва тегишли стандартларга мос равишда тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
Комплекс санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, профилактик эмлашлар, бириктирилган худуд майдони ва уй хўжаликларининг умумий санитария ҳолатини назорат қилиш, юқумли касалликлар ўчоғида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш, аҳолини хавфли эпидемиологик вазият тўғрисида огоҳлантириш;
Аҳолини санитария – гигиеник тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, рационал овқатланиш, зарарли одатларга қарши кураш, ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, оилани оқилона режалаш бўйича чора – тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Аёлларни ҳомиладорлик даврида ва туғруқдан кейин кузатиш, кўкрак сути билан овқатланишни тарғиб этиш;
Ижтимоий соҳа ходимлари билан ҳамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали хасталикка чалинган беморларга тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш, патронаж ташкил этиш.
Декретлаштирилган аҳолини (болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, сурункали касалллар) умумий диспансеризациядан ўтказиш.
Касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларни ўтказиш;
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга (сил, венерик касалликлар, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИТС/ВИЧ, гиёҳвандлик) қарши даволаш – профилактик тадбирларни ўтказиш;
Беморларга ВКК ва ВМЭК йўлланмалар бериш орқали вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш;
Юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар юз берганда ДСЭНМ ва ТТБга ўз вақтида хабар бериш;

Тиббиётнинг қайд ва ҳисобот ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида тўлдириш;


ҚВП мудирига, ўзига бириктирилган худудда ўтказилган ишлар ҳақида вақти – вақти билан ҳисоботлар бериш.
УАШ тиббиёт ва ижтимоий ёрдам масалалари бўйича ўтказилаётган анжуманларда иштирок этади, у доимо ўзининг касбий билим ва малакасини ошириб боради. Малакавий тоифасини тасдиқлаш учун ҳар 5 йилда бир марта аттестациядан ўтади.
ҚВПда регистраторнинг асосий вазифаси ва ҚВПда кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми асосан шаҳар оилавий поликлиникасига мос келади.
Юқорида такидлаганимиздек, ҚВП фаолиятини ҚВП мудири бошқаради. У ҚВПга бириктирилган аҳолига бирламчи тиббий – санитария ёрдамини кўрсатади ва касалликларни олдини олиш бўйича профилактик чора тадбирларни ўтказади, сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳоли саломатлигини муҳофазалаш мақсадида
ҚВП фаолиятини бошқаради.
Ижтимоий соҳа ходимлари билан ҳамкорликда ёлғизлар, қариялар, ногиронлар, сурункали хасталикка чалинган беморларга тиббий – ижтимоий ёрдам кўрсатиш, патронаж ташкил этиш.
Декретлаштирилган аҳолини (болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, сурункали касалллар) умумий диспансеризациядан ўтказиш.
Касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик ва мақсадли тиббий кўрикларни ўтказиш;
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга (сил, венерик касалликлар, хавфли ўсмалар, қандли диабет, ОИТС/ВИЧ, гиёҳвандлик) қарши даволаш – профилактик тадбирларни ўтказиш;
Беморларга ВКК ва ВМЭК йўлланмалар бериш орқали вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш;
Юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар юз берганда ДСЭНМ ва ТТБга ўз вақтида хабар бериш;
Бирламчи тиббий санитария ёрдамини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш хисобланади.
Барча худудларда болалар муассасалари ва туғруқхона комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш, хавфсиз оналикни таъминлаш ва туғруқ ёшидаги аёллар саломатлигини яхшилаш мақсадида, оналар ва болалар скрининг марказлари ва «Перинаталогия» марказлари «Ихтисослашган тиббий-генетика марказлари» ва ва бошқалар ташкил этилмоқда улар оналар, чақалоқлар ўлимини, туғма аномалиялар ва перинатал давр хасталиклари билан туғилаётган болалар сонини кескин камайишига олиб келади.
Бу вазифаларни ечиш учун республикамизда бирламчи тиббий санитария ёрдамини умумий амалиёт шифокорлари билан таъминлашга катта эътибор берилмоқда.
Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири

БТСЁнинг асосий қисмини кенг профилли мутахассислар кучи билан амалга оширишга ўтиш лозим.


ҚВП, ҚОП нинг бирламчи хужатлари :




Форма номи






Download 35.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling