Амалий машғулот №15 Кон корхоналари подстанцияларининг турлари ва тузилишлари билан танишиш


Download 44.79 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi44.79 Kb.
#1606821
  1   2   3
Bog'liq
Амалий машғулот №15


Амалий машғулот № 15

Кон корхоналари подстанцияларининг турлари ва тузилишлари билан танишиш

Электр энергияни қабул қлиш, ўзгартириш ва тақсимлаш учун подстанциялар хизмат қилади. Подстанциялар юқори кучланишли тақсимловчи қурилма (ЮКТҚ), куч трансорматорлари ва паст кучланишли тақсимловчи қурилма (ПКТҚ) лардан ташкил топади. Подстанцияларда узатилаётган электр энергиянинг кучланиши пасайтирилади. Электр таъминоти тизимида энерготизим подстанциялари (ЭТП) қўлланилади. ЭТП саноат худуди подстанцияси, шахар подстанцияси ёки туман подстанцияси бўлиши мумкин. У ерда узатилаётган электр энергиянинг кучланиши навбатдаги босқич кучланишига (35, 110, 220 кВ) пасайтирилади.

Кон корхоналарининг алохида истеъмолчиларига электр энергияни тақсимлаб бериш учун. Унинг худудида бош пасайтирувчи подстанция (БПП) қурилади. БППда қабул қилинадиган электр энергиянинг кучланишининг миқдорини юқори кучланишли истеъмолчилар кучланишига (6,10 кВ) пасайтирилади. Кон корхоналарида БППдан ташқари участкао трансформатор (УТП), цех (ЦП), марказий ер ости (МЕП) подстанциялари қурилади ва буларда кучланишнинг миқдори паст кучланишли истеъмолчиларнинг тегишли номинал кучланишларигача (1140, 660 ва 380В) пасайтирилади.

Подстанция деб электр энергияни қабул қилиш, ўзгартириш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга узатиш учун хизмат қиладиган электр қурилмага айтилади. Подстанциялар учта асосий қисмлар, жумладан юқори кучланишли тақсимловчи қурилма (ЮКТҚ), куч трансорматорлари (Тр)ва паст кучланишли тақсимловчи қурилма (ПКТҚ) лардан ташкил топади. Бу ерда юқори кучланишли, паст кучланишли деган иборалар куч трансорматорларининг бирламчи ва иккиламчи кучланишларига нисбатан айтилади (расм.1).


Расм 1 Подстанциянинг тузилиш схемаси

YUKTQ - юқори кучланишли тақсимловчи қурилма, Tr (T) – куч трансформатори, PKTQ - паст кучланишли тақсимловчи қурилма

Юқори кучланишли тақсимловчи қурилма электр энергияни қабул қилиш, уни куч трансформаторларига узатиш ва трансформаторларни авария режимларидан химоя қилиш учун хизмат қилади.


Download 44.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling