Амалий машғулот №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш


Download 123.08 Kb.
bet2/5
Sana06.02.2023
Hajmi123.08 Kb.
#1172070
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Amal

1. Tuниқ минераллар. Уларда минерал кристаллари орқали предметлар тасвири яхши кўриниб туради. Бу­ларга тоғ хрустали, Исландия шпати, топаз, гипснинг баъзи турлари киради.
2. Ярим тиниқ минераллар. Бу минераллар орқали предметлар тасвири унча аниқ кўринмайди ёки ғира-шира кўринади (масалан, хальцедон ва опаллар, зумрад, киноварь, сфалерит сингари минераллар).
3. Ёришиб кўринадиган (нурланувчи) минераллар. Баъзан минераллардан нур жуда кучсиз ўтганлиги сабабли, улар ёришиб кўринади (нефрит, мармар). Айримларида минералларнинг устки юпқа қисмигина ёришиб кўринади (кремень ва дала шпати). Булар нурланувчи минераллар дейилади.
4. Тиниқмас минераллар. Уларга ўзидан деярли нур ўтказмайдиган металл ялтироқли ва рудали минераллар киради (пирит, магнетит, графит ва ҳ. к.).
Минералларнинг тиниқлиги уларнинг юпқа пластинкаси орқали қоғоздаги ёзув қанчалик равшан кўринишига қараб аниқланади.

1-расм. Кальцитнинг уч йўналиш бўйича ромбоэдрик мукаммал уланиш текислиги
Минералларнинг уланиш текислиги. Минералларнинг кристалл текисликлари бўйича, маълум йўналишда майдаланиши натижасида ҳосил бўладиган силлиқ, текис юзага уланиш текислиги дейилади. Уланиш текислиги фақат кристалл тузилишли минералларга хос бўлиб, аморф жисмларда ифодаланмаган. Уланиш текислиги яхши ифодаланган минераллар осон парчаланиб, жуда силлиқ ва текис юзалар ҳосил қилади. Уланиш текислигининг аниқлик даражасига кўра барча минераллар қўйидаги 5 турга бўлинади (1 ва 2- расм):
1. Уланиш текислиги ўта мукаммал минераллар. Улар ялтираб турувчи юзалар бўйича пластинкалар ва варақларга осонгина ажралади (масалан, слюда, хлоритлар). Бу минералларни уланиш текислигининг кўндаланг йўналиши бўйича синдириш қийин.
2. Уланиш текислиги мукаммал минераллар. Бундай минераллар уриб синдирилганда уланиш текислиги орқали шу минерал кристалларига ўхшаш бўлаклар ажра­лади. Масалан, ош тузи ва галенит майдаланганда тўғри кубчалар, кальцит синдирилганда тўғри ромбоэдрлар шаклидаги бўлаклар ҳосил бўлади.


Download 123.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling