Амалий машғулот №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш


Кесаксимон синиш. Бу синиш гилли минераллар (каолин) учун характерли. 3


Download 123.08 Kb.
bet4/5
Sana06.02.2023
Hajmi123.08 Kb.
#1172070
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Amal

2. Кесаксимон синиш. Бу синиш гилли минераллар (каолин) учун характерли.
3. Минераллар майдаланганда чиғаноққа ўхшаш юзалар ҳосил бўлади. Бу синиш кварц, хальцедон, опал, магнезит сингари минераллар учун характерли белгидир.
4. Зирапчасимон синиш. Бундай синишда минерал­нинг майдаланган юзаси, ёғочни синдиргандаги каби майда, ҳар хил узунликдаги тиканли, чўкиртаксимон шаклда бўлади. Масалан, асбест, кремень.
5. Илмоқли синиш. Бунда минералларнинг майда­ланган бўлаклари устида илгаксимон йўллар кўриниб туради. Бу синиш чўзилувчи соф туғма элементлар (олтин, кумуш, мис) учун характерли.
6. Текис синиш. Бу синишда минералнинг юзаси текис ва баравар синади (магнетит).
7. Нотекис синиш. Уланиш текислиги бўлмаган, яхлит-зич кристалл массалар шаклидаги минераллар нотекис синади (масалан, кварц, нефелин).
Минералларнинг солиштирма оғирлиги. Минераллар­нинг солиштирма оғирлиги химиявий таркибига, чунончи, ион ёкн атомларининг оғирлигига боғлиқдир. Солиш­тирма оғирлик 0,6 дан 23 гача бўлиши мумкин. Масалан, табиий газлар, суюқ битумларнииг солиштирма оғирлигн 1 дан кичик, осмий, иридий группасига кирувчн баъзи минералларда 23 гача бўлади.
Минераллар солиштирма оғирлигига кўра 3 группага бўлинади.
1. Енгил — солиштирма оғирлиги 2,5 гача бўлган минераллар (олтингугурт, гипс, галит).
2. Ўртача — солиштирма оғирлиги 2,5 дан 4 гача бўл­ган минераллар (кальцит, доломит, кварц, дала шпати, слюда).
3. Оғир — солиштирма оғирлиги 4 дан юқори бўлган рудали минераллар (гематит, магнетит, соф туғма элементлар).
Кўпчилик минераллар группасининг солиштирма оғирлиги 2,5—4 га тенг (масалан, силикатлар). Минералнинг оғирлигини қўлда салмоқлаб кўриб ҳам унинг солиштирма оғирлигини тахминий аниқлаш мумкин.
Лаборатория шароитида солиштирма оғирлик пикно­метр идишида аниқланади. Бунда минералнинг солиш­тирма оғирлиги у сиқиб чиқарган суюқлик ҳажми ва минералнинг сувда йўқотган вазнига қараб белгиланади. Пикнометрни дастлаб ўрта асрнинг буюк олими
Download 123.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling