Амалий машғулот №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш
Download 123.08 Kb.
|
2 Amal
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минералларнннг физик хоссаларига
- Минералларнинг ранги.
- Минераллар чизи
- Минералларнинг ялтироклиги.
- Минералларнинг тиниқлиги.
Амалий машғулот - №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш. Ишдан мақсад: Бу ишда талабалар табиатда учрайдиган минераллар ҳақида тушунча оладилар ҳамда минералларнинг физик хоссалари билан танишадилар ва минераллларни ўрганишда физик хоссларидан фойдаланадиллар. Табиатдаги ҳар бир минерал ўзига хос физик хоссаларга эга. Минералларни аниқлашда диагностик аҳамиятга эга бўлган ана шу хоссаларини билиш зарур. Минералларнннг физик хоссаларига уларнинг ранги, чизиғининг ранги, ялтироклиги, тиниқлиги (шаффофлиги), уланиш текислиги, синиши, қаттиқлиги, солиштирма оғирлиги, баъзи минераллар учун магнитлик хусусияти, товланиши, тами, кислота таъсирида қайнаши, нур синдириши ва бошқалар киради. Минералларнинг ранги. Минераллар рангсиз тиниқдан тортиб тимқорагача бўлади. Уларнинг ранги химиявий таркиби, кристалларининг тузилиши, ранг берувчи элементлари ҳамда механик ва химиявий аралашмаларига боғлиқ. Баъзан минералларнинг рангини уларнинг ўзидаги ранг берувчи моддалар белгилайди. Бундай минералларга идиохроматик минераллар («идиос» — ўзи, «хрома»— ранг) дейилади. Соф туғма металлар (олтин, платина, мис) ва олтингугурт, графит, малахит, азурит ана шундай минераллар ҳисобланади. Айрим минераллар хромоформ (ранг берувчи) моддалар таъсирида бир неча ранг-тусда бўлиши мамкин. Чунончи, рангсиз, типик, кристаллар ҳолида учрайдиган кварц (тоғ хрустали), кўркам бинафша рангли аметист, пушти, сарғиш-қўнғир, тилла ранг циркон, кул ранг ёки тутун рангли раухтопаз, туқ қора марион бунга мисол бўла олади. Оқ тусли ош тузи (галит)—кул ранг, кўнғир, пушти ва баъзан кўк рангларда ҳам учрайди. Химиявий хоссаси билан боғлиқ бўлмаган рангга эга ана шундай минералларга аллохроматик («аллос» — бошқа, яъни минералнинг ўзига хос бўлмаган) минераллар дейилади. Кўпдан-кўп минералларнинг ўзига хос хусусияти рангининг ўзгармаслигидир. Масалан, малахит доим яшил, азурит — кўк, киноварь—қизил, аметист — бинафша ранг, аурипигмент — тилла сариқ, ковеллин — ҳаво ранг бўлади. Барча минераллар рангига кўра қўйидаги группаларга бўлинади: 1) оқ кулсимон, рангсиз; 2) сариқ, қўнғир, жигар ранг, пушти, қизил; 3) яшил; 4) кўк, зангори, бинафша; 5) тўқ кул ранг, қора; 6) кўк рангли ва ранг-баранг. Минералларнинг ранги уларнинг тоза юзасида ёки янги синдирилган юзасига қараб аниқланилиши лозим. Минераллар чизиғининг ранги. Минераллар майин кукунининг ранги баъзан яхлит минералнинг рангидан фарқ қилади. Одатда, муайян минераллар учун кукунининг ранги доимий бўлиб, бу кукуннинг сирланмаган чинни пластинка — бисквитда қолдирадиган чизиғи рангига қараб белгиланади. Қаттиклиги 6 дан паст бўлган минералларгина чизиқ ҳосил қилади ва уларнинг ранги кўпинча оч ёки хира бўлади. Хира ёки сал тиниқ ва тўк рангли минералларни аниқлашда чизиқларининг ранги жуда характерли белгилардан биридир. Металлга ухшаб ялтировчи минераллар, рангидан қатъи назар, чизганда қора чизиқ қолдиради. Соф туғма элементлар (олтин, кумуш, платина, мис) ва баъзи олтингугуртли бирикмалар (халькопирит) бундан мустаснодир. Графит қора чизиқ қолдириши сабабли уни металлдек ялтировчи минералларга киритилади. Киноварь, боксит сингари айрим минераллар кукуни чизиғининг ранги билан яхлит қисми ранги деярли бир хил бўлади. Чизиқлари рангига кўра барча минераллар 5 группага бўлинади: 1) чизиғининг туси оқ ёки чизиқ бермайдиган минераллар; 2) чизиғининг ранги сариқ, тўқ сариқ, қўнғир ёки қизил минераллар; 3) чизиғи яшил минераллар; 4) чизиғи ҳаво ранг, кўк ёки бинафша минераллар. 5) чизиғи кулсимондан тим қорагача товланувчи минераллар. Бинобарин, минераллар аниқланаётганда уларнинг асосий рангидан ташқари, чизиқлари рангини ҳам эътиборга олиш лозим. Минералларнинг ялтироклиги. Минерал юзасининг турли даражада нур қайтариш қобилиятига ялтироқлик дейилади. Ялтироқлик минералнинг юза тузилиши, нур синдириш кўрсаткичи, ёритилиши сингари омилларга боғлиқ. Минераллар ялтироқлигига қараб қуйидаги группаларга ажратилади: 1. Металлдек ялтироқлик. Бу металларга хос кучли ялтироқдир. Бундай минераллар одатда тиниқ бўлмайди ва соф туғма металлардан бошқа ҳаммаси чинни пластинкага қора чизилади. Масалан, гематит, молибденит, пирит, марказит, магнетит сингари минераллар металлдек ялтироқликка эга. 2. Металлдек ялтирамайдиган минераллар. Улар қуйидаги турларга бўлинади: Олмос ялтироқлиги. Бу - олмос сингари юқори синдириш кўрсаткичига эга бўлган тиниқ ва ярим тиниқ минераллар: олмос, сфалерит, киноварь кабилар учун характерлидир. Шишадек ялтироқлик. У асосан шишадек тиниқ минераллар орасида кенг тарқалган бўлиб, тиниқ кварц (тоғ хрустали) кальцит, ош тузи, гипснинг баъзи турлари учун хосдир. Ёғдек ялтироқлик—баъзи минераллар учун характерлидир. Уларнннг юзаси одатда ёғлангандек ялтираб туради. Масалан, нам тош тузининг янги синдирилган юзаси бир неча кундан кейин ёғлангандек ялтирайди. Соф туғма олтингугурт, нефелиннинг баъзи турлари ҳам ёғдек ялтироқликка эга. Ялтироқликнинг бу турига мум каби ялтираш ҳам яқин бўлиб, унга анча дағал, нотекис юзали кремень ва галлуазит гуруҳига кирувчи минералларнинг коллоид массалари ҳамда каҳрабо мисол бўла олади. Садафдек ялтироқлик — қат-қат тузилган ва уланиш текислиги яққол кўриниб турувчи тиниқ минераллар учун характерли. Бу ялтироқлик қатламлар ва уланиш текислиги орқали ўтувчи нурнинг қайтарилиши билан боғлиқдир. Слюда (мусковит), тальк ва гипснинг айрим турлари садафдек ялтирайди. Ипакдек ялтироқлик— толасимон тузилган (асбест, толали гипсселенит) минералларга хосдир. Ялтирамайдиган минераллар юзаси одатда хира бўлади. Буларга бўр, каолин, ҳар хил охралар, пиролюзит ва темир гидрооксидининг баъзи турлари киради. Минералларнинг тиниқлиги. Тиниқлик минералларнинг ўзи орқали нур ўтказиш хусусиятидир. Минераллар тиниқлигига кўра кўйидаги группаларга бўлинади: Download 123.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling