Амалий машғулот №2
Беморнинг индивидуал тартиби
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатъий ётоқ тартиби
- Ётоқ тартиби
- Ярим ётоқ тартиби
- Палата тартиби
- Ҳамшира мажбурияти
Беморнинг индивидуал тартиби
Бу тартибни беморга шахсан шифокорнинг ўзи тайинлайди: қандай танлов болиши беморнинг ҳолатига (касалликнинг оғирлик даражасига) қараб ва касалликни турига қараб белгиланилади. Қатъий ётоқ тартиби-беморга ётоқда фаол ҳаракат қилиш ва туриш қатъий ман этилади; бемор палата ҳамшираси ва кичик тиббий ходим қарамоғи остида бўлади (овқатланиши, шахсий гигиенаси, судна бериш ва ҳ.к.лар). Ётоқ тартиби-беморга кроватидан тушишга рухсат берилмайди, фақатгина ёнга ёнбошлашга ва кроватида бироз вақт ўтиришга рухсат берилади. Бемор парвариши палата ҳамшираси ва кичик тиббий ходимлар томонидан амалга оширилади (овқатланиши, шахсий гигиенаси, судна бериш ва ҳ.к.лар). Ярим ётоқ тартиби-беморга палатадан чиқишга рухсат берилмайди, фақат овқатланиш вақтида стулга ўтириши мумкин бўлади ва палатада кресло-суднада ҳожат чиқариади, ўзи ювинишига рухсат берилади. Палата тартиби-беморга палата бўйлаб айланишга ва ўз гигиенасига амал қилишда рухсат берилади. Куннинг ярим қисмини ўтириб ўтказиши мумкин. Умумий (“эркин”) тартиб-беморга касалхона бўлими бўйлаб ва касалхона чегарасида бемалол юришга рухсат берилади (каридор, зина, касалхонада). Беморниг қариндошлари учун махсус хона ажратилиши мумкин(каридор ёки алоҳида хона).Учрашувни ҳамшира ташкил қилади ва қариндошлар берадиган нарсаларни кузатиб туради,унда касаллар рўйхати ва уларга бириктирилган диета стол рақами бўлади ва берилаётган озиқ овқатларни миқдорини назорат қилади. Беморлар уйларидан келтирилган нарсаларни сақлаш учун уларга алоҳида жавонча (хўл мевалар учун) ва музлатгичдан жой ажратилади (тез бузиладиган овқатлар учун). Музлатгичда нарсалар целлофанга ўралган бўлиб унинг исми шарифи ва палата рақами кўрсатилади. Ҳар куни ҳамшира музлатгичдаги махсулотларни кузатиб туради, агар муддати ўтиб кетган бўлса озиқ овқатлар контиенерига ташалади. Ҳамшира мажбурияти Бўлим ҳамшираси иш жойи-ҳамширалик пости-25-30 ўринга мўлжалланган, ҳамшира ишлашига мослаштириб та'минланган бўлиши керак. Стол, стол чироғи, телефон. Оғир беморлар билан алоқа та'миноти (экран, қўнғироқ, телефон, махсус рақамлар) Жавон (шу қаторда музлатгич) дори воситаларни сақлаш учун. Хужжатлар сақланадиган жавон. Керакли материаллар ва қайта ўраш нарсалар бўлиши керак. Беморларга қарайдиган предметлар жойи(термометр, кескич,анализлар йиқадиган идишлар ва бошқа.) ҳамшира антропометрия ўтказадиган предметлар жойлари. Дори дармон тарқатиш учун қўзғаладиган стол. Бўлим ҳамшира пости каридорда жойлашади.Бўлим ҳамшираси постда ишлайди ва врач кўрсатмаларини бажаради, ҳамда беморларга ҳамширалик муолажаларини ўтказади Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling