Амалий машғулот №2
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беморларни санитар-гигиеник парвариши
- Ушбу эритмалар ҳомиладор, туққан, бола эмизаётган аёлларда, 5 ёшгача бўлган болаларда ва тери касаликлари бор беморларда ишлатиш мумкин эмас. Ушбу беморларда дезинсексиялаш этаплари.
Амалий машғулот №2 Беморларни булимларга траспортировка қилиш усуллари. Бўлимдаги кун тартиби. Бўлимда тозаликни сақлаш қоидалари. Беморларни парвариш қилиш жихозлари: туфдонлар, сийдик йиғиш идишлари, туваклар. Хожатхоналарни тозалаш. Палаталарни тозалаш. Дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлаш қоидалари. Мулоқот турлари. Беморларни санитар-гигиеник парвариши Беморнинг касаллигига ташҳис қойилгандан сўнг навбатчи шифокор кўрсатмасига биноан беморлар санитар – гигиеник парваришга йўналтирилади. Бемор оғир ҳолатда бўлганида, уни санитария-гигиеник парваришсиз интенсив терапия бўлимига олиб борилади. Санитария-гигиеник ишлов бериш қабул бўлими санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Беморларни санитария-гигиеник парваришнинг бир ва икки босқичли усуллари мавжуд. Кам сонли ўринларга мўлжалланган касалхоналарда бир оқимли системадан фойдаланилади, я'ни эркаклар ва аёлларни галма-гал қабул қилишади. Икки оқимли системада ҳар хил хоналарда бир вақтнинг ўзида ҳам эркаклар, ҳам аёлларни санитар-гигиеник тозалаш ишлари олиб борилади. Қабул бўлимининг санпропускники асосан кўрик хонаси, кийим алмаштириш хонаси, ювиниш хоналаридан иборат бўлади. Кўрик хонасида беморни йечинтиришади, педикулёзга кўрикдан ўтказишади ва санитар-гигиеник тозалашга тайёрлашади. Бу хонада кушетка, стол, стуллар, деворда термометр (хона температураси 25°C паст бўлмаслиги керак) бўлиши лозим. Агар беморнинг кийимлари тоза бўлса халтага жойланади, устки кийимлар кийим илгичка илинади ва сақлаш хонасига топширилади. Буюмлар рўйхатини икки нусхада тузишади: биттаси сақлов хонасига кийимлар билан топширилади, иккинчиси беморнинг касаллик тарихига ёпиштирилади. Қимматбахо буюмлар эса тилхат асосида бош ҳамширага топширилади ва сейфда сақланади. Беморда инфектсион касаллик мавжудлиги аниқланганда, унинг кийимлари хлор охаки солинган бакга жойланади 2 соатга ва махсус кир ювиш хонасига жўнатилади. Беморларни санитар-гигиеник тозалашнинг этаплари: тери ва сочларни кўрикдан ўтказиш сочларни ва тирноқларни кестириш душ ёки гигиеник ванна қабул қилиш Тери ва сочларни кўрикдан ўтказиш. Бу кўрик педикулёзни аниқлаш учун ўтказилади. Педикулёз (лот. педиcулум-бит) - тери ва тананинг сочли қисмларини паразит битлар билан зарарланиши. Битларни бир неча тури аниқланиши мумкин: бош бити- бошнинг соч қатламида, кийим бити-тананинг тери қисмида, қов бити-қов соҳасининг сочли қисмини зарарлайди. Шунинг учун нафақат беморни, балки унинг кийимларини ҳам қаттиқ текширувдан ўтказиш лозим, айниқса кийим чокларини. Битлар тошмали ва қайталама терлама ташувчилари ҳисобланади. Педикулёз аломатлари: -циркалар мавжудлиги (бит тухумлари урқочи томонидан соч толаларига ёпиштириб қўйилади) -тери қичиши -қичималар изи Битлар аниқланганда махсус санитар-гигиеник тозалаш ишлари олиб борилади, ҳамшира "Педикулёз журналига" буни белгилайди ва касаллик тарихини устига "П" белгиси қўйилади, ва педикулёз аниқланганлиги ҳақида ДСЕНМга хабар берилади. Тўлиқ ва қисман санитар-гигиеник тозалаш олиб бориш мумкин. Қисман тозалашда беморни совун билан душда ёки ваннада ювилади, унинг кийимлари эса дезинфексия ва дезинсексия қилинади. Тўлиқ тозалашда эса санаб ўтилганларга қўшиб ўрин оқликлари ва турар жойлар ҳам тозаланади. Бажарилган барча ишлар касаллик тарихига ёзиб борилади ва 5-7 кундан кейин палата ҳамшираси қайта тозалашни амалга оширади. Педикулёз аниқланганда санитар-гигиеник тозалаш этаплари: дезинсексия (лот. дес- йўқ қилиш, инсеcтум- ҳашорот) инфексион касалликларни қўзғатувчиларини ташувчи қашоротларни йўқ қилиш; гигиеник ванна, душ; соч ва тирноқларни кестириш; беморни тоза кийимга кийинтириш. Дезинсексия учун керакли нарсалар. ҳимоя кийими- халат, рўмол, ниқоб, клеёнкали фартук, резинали қўлқоп ёки махсус резинадан ишланган кийим. Дезинсексиялаш учун эритма. Шампун, уксус (6% эритма, 30°C), спирт (70%) Полиетилен рўмол ёки қалпоқча ва йўргак, клеёнка, сочиқ, йирик тишли тароқ, қайчи. Сочларни ёқиш учун тоғора ва гугурт. Клёнкали қоп. Ҳозирги кунда бутун дунёда талабга кўра бир марталик тўқилмаган, кўп қаватли янги авлод матосидан (СМС) тайёрланган тиббиёт кийимлари ишлатилади. СМС матоси уч қаватдан иборат: спан-бонд, мелтблаун ва спан-бонд қатламлари. Бу мато тиббиёт ходимларини ишончли ҳимоясини яратиб берадо, айниқса ОИВ, гепатит Б, C билан зарарланган беморлар билан ишлашда. Дезинсектсиялаш эритмаларини бир неча турлари мавжуд. 20% бензилбензоат эмулсияси эритмаси. Махсус шампунлар ("Элко-инсект"). Махсус лосёнлар ("Ниттифор"). Амалга ошириш кетма-кетлиги. -Керакли ашёларни тайёрлаб махсус ҳимоя кийими кийилади. -Кушеткага клеёнка қўйилади, бемор ўтказилади ва унинг елкаларига полиетилен йўргак ёйилади. -Керак бўлса сочлар тоғорани устида кесиб ташланади. -Бошга дезинсектсиялаш эритмаси суртилади, полиетилен рўмол ва устидан сочиқ билан ўраб бир неча соатга қолдирилади. -Рўмолни ечиб сочларни илиқ оҳар сув билан, кейин эса шампун ёрдамида ювилади. -Сочлар қуритилади ва илитилган 6% уксус кислотаси эритмаси суртилади. -Яна полиетилен рўмол ва сочиқ ўраб 20 дақиқага қолдирилади. -Сочлар илиқ оҳар сув билан ювилади ва сочиқ ёрдамида қуритилади. -Беморни бошини оқ қогоз устида энгаштириб яхшилаб таралади ва такроран кўрикдан ўтказилади. -Кесилган сочлар ва ишлатилган қогоз ёқиб юборилади. -Беморнинг кийимлари, ишлатилган буюмлар ва махсус кийим полиетилен қопга солиб дезинфексия камерасига жўнатилади. -Тароқ ва қайчи 70% спирт билан артилади, хона эса дезинксиядлаш эритмаси билан тозаланади. Ушбу эритмалар ҳомиладор, туққан, бола эмизаётган аёлларда, 5 ёшгача бўлган болаларда ва тери касаликлари бор беморларда ишлатиш мумкин эмас. Ушбу беморларда дезинсексиялаш этаплари. -Керакли ашёларни тайёрлаб махсус ҳимоя кийими кийилади. -Кушеткага клеёнка қўйилади, бемор ўтказилади ва унинг елкаларига полиетилен йўргак ёйилади. -Керак бўлса сочлар тоғорани устида кесиб ташланади. -Сочларга 6% илиқ уксус кислотаси эритмаси суртилади (бош терисига текузмасдан) механик услубда битлар териб йўқ қилинади. -Бошга полиетилен рўмол ёки қалпоқча кийилади, сочиқ билан ўраб 20 дақиқага қолдирилади. -Рўмолни ечиб сочларни илиқ оҳар сув билан, кейин эса шампун ёрдамида ювилади ва сочиқ билан қуритилади. -Беморни бошини оқ қоқоз устида энгаштириб яхшилаб таралади ва такроран кўрикдан ўтказилади. -Кесилган сочлар ва ишлатилган қогоз ёқиб юборилади. -Беморнинг кийимлари, ишлатилган буюмлар ва махсус кийим полиетилен қопга солиб дезинфексия камерасига жўнатилади. -Тароқ ва қайчи 70% спирт билан артилади, хона эса дезинксиядлаш эритмаси билан тозаланади. Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling