Қов битлари аниқланганида санитар-гигиеник тозалаш.
• беморнинг танаси иссиқ сув ва совун билан ювилади
• битлар тарқаган жойлардаги сочларни қириб ташланади
• беморни танаси иссиқ сув ва совун билан қайта ювилади
• қирилган сочлар тоғорада куйдирилади
• беморнинг кийимлари, ишлатилган буюмлар ва махсус кийим полиетилен қопга солиб дезинфексия камерасига жўнатилади.
• қайчи 70% спирт билан артилади, хона эса дезинксиядлаш эритмаси билан тозаланади
Сочларни кесиш
Керакли ашёлар: қайчи, соч қирадиган устара, тоғора ва гугурт, спирт 70%.
• Керакли ашёларни тайёрланади.
• Кушеткага клеёнка қўйилади, бемор ўтказилади ва унинг елкаларига полиетилен йўргак ёйилади.
• Сочлар устара ёрдамида олиб ташланади ва ёқиб юборилади.
Соқол олиш.
Керакли ашёлар: резина қўлқоп, бритва, кисточка ва крем Соқол олиш учун, салфетка, сочиқ, сув учун идиш.
• Керакли ашёларни тайёрланади. қўлқоплар тақилади.
• Сув иситилади (40-45°C),салфеткани сувга ботириб олиб беморни юзига қўйилади.
• Салфеткани олиб кисточка билан крем суртилади.
• Бритва билан Соқол олинади, юз териси бритва йўлига тескари йўналишда бироз тортиб турилади.
• Юзни аввал нам кейин эса қуруқ салфетка ёрдамида артилади.
• Бритва спирт билан зарарсизлантирилади ва қўлқоплар ечилафи.
Тирноқларни олиш.
Керакли ашёлар: резина қўлқоп, қайчи, иссиқ сув, суюқ совун, қўл ва оёқ учун крем, спирт (70%), сув учун тоғора ва лоток, сочиқ.
• Керакли ашёларни тайёрланади. қўлқоплар тақилади. Сув иситилади.
• Сувга суюқ совун қўшилади ва беморни қўлларини 2-3 дақиқага солиб қўйилади.
• Бармоқларни кетма-кет сувдан олиб тирноқлар кесилади.
• қўлларга крем суртилади.
• Илиқ сувга суюқ совун солиб, беморни оёғларини 2-3 дақиқага солиб қўйилади.
• Оёғларни қуритиб махсус қайчи билан тирноқлар кесилади ва крем суртилади.
• қайчилар спирт ёрдамида дезинфексия қилинади. қўлқопларни ечиб, қўллар ювилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |