Амалий машғулот №2


Касалхона терапевтик бўлимларида беморларни транспортировка қилиш усуллари


Download 63.18 Kb.
bet4/19
Sana12.11.2023
Hajmi63.18 Kb.
#1768712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2-машгулот ТКК

Касалхона терапевтик бўлимларида беморларни транспортировка қилиш усуллари
Транспортировка бу - беморни тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш жойига ташиш ёки кўчириш. Қабул бўлимидан беморни даволаш бўлимига транспортировка қилиш усулини уни кўздан кечирган шифокор белгилаб беради. Транспортировка воситалари (каталка, замбил ёки носилка) чойшаб ва кўрпа билан та'минланади. Ўзи ҳаракатлана оладиган беморлар бўлимга кичик тиббий персонал билан бирга йўлланади.
Беморни замбил ёрдамида транспортировка қилиш
Керакли ашёллар: замбил
Беморни замбилда шошмасдан, силкитмасдан олиб бориш керак.
Зинадан тушаётганда оёқ қисмини бироз кўтарилган ҳолда биринчи ўтказилади, бош қисми эса бироз пастланади (горизонтал холат юзага келади). Олдинда кўтариб кетаётган ходим замбилни елкасида, орқадаги эса тирсак бўқими букилмаган текис қўллар билан кўтаради.
Зинада тепага кўтарилаётганда беморни бош қисми горизонтал ҳолатдабиринчи ўтказилади. Олдиндаги ходим қўлларда текис, орқадаги- елкаларидан кўтаради.
Беморни замбилдан ётоққа ўтказиш.
Замбилни(каталкани) бош қисми ётоқни оёқ қисмига перпендикуляр ҳолатда қўйилади.
Агар палата кичкина бўлса замбил ётоққа параллел ҳолатда қўйилади.
Беморни тагидан қўлларни ўтказиб уч қисмдан ушланади: бош ва бўйин қисмидан, тоз ва сон тепа қисмидан, сон ўрта ва болдир қисмидан. Агар транспортни учта эмас иккита санитар олиб борса ,уларнинг бири бўйин ва курак қисмидан, иккинчиси эса бел ва тизза қисмидан ушлашади.
Келишилган ҳолда бирвақтда бемор кўтарилади ва ходимлар у билан бирга 90° ётоқ томонга ўгирилади ва беморни ётқизишади. Агар замбил ётоқга жуда яқин жойлашган бўлса,бемор замбилни четига чойшаб ёрдамида сурилади, аста кўтарилиб ётоққа ўтказилади.
Беморни ётоқдан замбилга кўчириш
Кўчириш алгоритми:
Замбилни ётоқга перпендикулар ҳолатда, унинг бош қисмини ётоқнинг оёқ қисмига тўғри келган ҳолдақўямиз.
Қўлларни касалнинг тагига олиб бориб:биринчи санитар-бош ва курак суягидан,иккинчиси-думқаза ва соннинг тепа қисмларидан,учинчиси соннинг ўрта қисми ва болдиридан кўтаради.Агар беморни кўчириш жараёнида иккта санитар иштирок этишса:улардан бири қўлини беморни бўйни ва кураги тагидан, иккинчиси –бел ва тиззаси тагидан кўтаради.
Бир хил синхрон ҳаракатлар билан беморни кўтариб, замбил томонга айлантириб ётқизилади.
Беморни ногиронлар аравачасига ўтирғизиш
Ўтирғизиш алгоритми
Аравани олдинга эгилтириб ва оёқ томонини босамиз.
Беморга аравани оёғига туришни ва ўтиришни тавсия этиб, аравани ушлаб турамиз беморни қўллари тўғри ҳолда бўлишини назорат қиламиз-шикаст етмаслиги учун қўллар аравани тирсак қўйгичдан чиқмаслиги керак.
Аравани тўғри ҳолатга қайтарамиз.
Кўчиришни бажарамиз.



Download 63.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling