Амалий машғулот №2


Гигиеник ванна ёки душ қабул қилиш


Download 63.18 Kb.
bet3/19
Sana12.11.2023
Hajmi63.18 Kb.
#1768712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2-машгулот ТКК

Гигиеник ванна ёки душ қабул қилиш
Ювиниш хонаси
Ванна чўтка, совун ва дез.еритма билан ювилади, доғларни 3% ли ҲCл ёрдамида тозаланади, иссиқ сув билан чайиб ташланади ва бемор келишидан олдин сув тўлдирилади, сувни ҳарорати ўлчанади. Ванна ёнида резина гиламчалар бўлиши керак. Тоза кийим ва мочалка пакетда бўлиши лозим.
Бемор ювинганидан сўнг ваннани 1% хлорамин Б эритмаси билан ювилади. Кушеткадаги клеёнка 2% хлорамин Б ёки 0,5% хлор охаки эритмаси билан артилади, сўнг совун билан ювилади. Кушеткадаги чойшаб ҳар бир бемордан сўнг алмаштирилади. Нам тозалаш ишлари кун давомида бир неча маротаба амалга оширилади. Инвентар маркировка қилинади. Мочалкаларга алоҳида "ишлатилган" ва "ишлатилмаган" деб ёзилган идишлар бўлиши лозим.
Беморни аҳволи ва касаликка қараб гигиеник тозалаш тўлиқ (ванна, душ) ёки қисман (хўллаб артиш) бўлиши мумкин.
Гигиеник ванна қабул қилиш учун қаршиликлар: миокард инфаркти, бош мия қон айланиши бузилишлари, гипертоник криз, ўткир юрак ва қон-томир етишмовчилиги, тубекулёз актив фазаси, тери касалликлари, қон кетиши. Гигиеник ваннани тухаётган аёллар ва шошилинч хирургик ёрдамга муҳтож беморлар қабул қилишмайди.
Гигиеник ванна қабул қилиш учун қаршиликлар мавжуд бўлганида беморни аввалига совунга ботирилган нам салфетка билан артиб чиқилади, сўнг тоза илиқ сув билан намланган салфеткада артилади ва қуритилади.
Гигиеник ванна
Керакли жиҳозлар: фартук, резина қўлқоп, чўтка, ванна тозалаш учун восита, 0,5% хлор охаки, сув термометри, совун ва мочалка, сочиқ ва тоза кийим.
Фартук ва қўлқоплар тақилади.
Хона ҳар орати 25°C бўлиши керак, ерга ванна олдига резина гиламча солинади, ванна тозаланади.
Ваннага сув тўлдирилади (аввал совуқ сув солинади, кейин эса иссиқ бу хонани парланиб кетишини олдини олади) т° 34-36°C
Фартук ва қўлқоп алмаштирилади.
Беморга йечинишга ёрдам бериб уни ваннага ўтказиш.
Сув беморни кўкрак қисмини тепасигача чиқиши керак.
Беморни ёлгиз қолдириш мумкин эмас, пул'с ва унинг ҳолатини кузатиб туриш лозим.
Агар бемор ўзи ювина олмаса, уни ювинтириб қўйиш керак: бош-тана-қўл-қов-оёқ кетма-кетлигида, асосан тер йиқиладиган жойларга аҳамият бериб.
Беморга ваннадан чиқишга ёрдам бериш, ўша кетма-кетликда уни сочиқ билан артиш лозим. Беморга тоза кийим кийинтирилади.
Ванна тозалаш воситаси билан яхшилаб ювилади, хлор охаки билан тозаланади.
Фартук ва қўлқоплар ечилиб клёнкали қопга солинади. қўллар ювилади.
Бемор ваннада 15-30 дақиқа давомида тура олади.
Гигиеник душ
Керакли ашёлар: клёнкали фартук, резина қўлқоп, чўтка, ванна тозалаш воситаси, 0,5% хлор охаки, сув термометри, шахсий совун ва мочалка, сочиқ, тоза кийим.
Фартук ва қўлқоплар тақилади.
Хона ҳар орати 25°C бўлиши керак, ойналар ёпилади, резина гиламча солиб душ кабинкаси полини тозалаш воситаси эритмаси билан ювилади.
Сув ёқилади 35-42°C, фартук ва қўлқоплар алмаштирилади. Беморга ййечинишга ёрдам берилади ва душ кабинкасида табуретга ўтказилади.
Агар бемор ўзи ювина олмаса, уни ювинтириб қўйиш керак: бош-тана-қўл-қов-оёқ кетма-кетлигида, асосан тер йиқиладиган жойларга аҳамият бериб.
Беморга душдан чиқишга ёрдам бериш, ўша кетма-кетликда уни сочиқ билан артиш лозим.
Душ кабинкасининг полини ювиб хлор охаки эритмаси билан дезинфексия қилинади.
Фартук ва қўлқоплар ечилиб клёнкали қопга солинади. қўллар ювилади.



Download 63.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling