Амалий машғулот №2
Бўлим ҳамшираси мажбуриятлари
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кичик ҳамшира мажбуриятлари
Бўлим ҳамшираси мажбуриятлари:
Беморнинг умумий ҳолатини баҳолаш (умумий ҳолати, беморнинг ётоқдаги ҳолати, унинг эс-хуши, антропометрия) ва унинг ҳолатини кузатиш (термометрия, пул'с ва нафас ҳаракатини санаш, суткалик диурез ўзгариши ва уни хужжатларда акс этиши) Беморнинг гигиеник ҳолатини кузатиш ҳамда педикулёз бор ёки йўқлигини аниқлаш, палата озодалигини та'минлаш. Тез ёрдам методларини билиш ва уларни ишлата олиш. Хужжатни тўғри тўлдириш. Беморнинг анализларини йиғишни та'минлаш. Беморни транспартировка қилиш, диагностик жараёнларни кузатиш. Беморни овқатланиш тартиби ва ички қоидалар бажарилишини та'минлаш. Кичик ҳамшираларни кузатиш. Ҳар куни постни керакли дори воситалар билан та'минлаш. Беморнинг қариндошлари келишини кузатиш Кичик ҳамшира мажбуриятлари Кичик ҳамшира беморлар қулайлигини ўйлаб ўз кун тартибини уларникига қараб белгилайди. Эрталаб беморларнинг уйғонишига, яъни соат 7да ҳамшира ўзининг анжомлари билан хоналарни тозалашга тайёр бўлиши лозим. У хонадаги чироқларни ёқади.Бўлим ҳамшираси беморнинг тана ҳароратини ўлчагунча, кичик ҳамшира хона ойналарини очиб ҳавосини ўзгартиради. Ҳолдан тойган беморларга уларнинг ювиниши учун тоғарача ва сув берада, оғир беморларни эса ўзи ювинтиради. Беморларга туфтон, тоғара беради ва чойшабларни ўзгартириди. Тушликка қадар сийдик ва нажас йиғишни назорат қилади. Ундан кейин хонани йиғишга киришади. Тушликдан олдин кичик ҳамшира қўлларини тозалаб ювиб, кийимини алмаштириб бўлим ҳамширасига беморларни овқатлантиришда ёрдам бера бошлайди. Кейин эса хоналарни тозалайди, шифокор айланишни бошлагунга қадар ҳамма жой тоза бўлиши керак. Нонуштадан сўнг кичик ҳамшира хоналарни дезинфексиялашни бошлайди ва хоналарда ҳаво ни алмаштиради. Фаслга қараб ойналарни очиқ қолдириши мумкин. Кичик ҳамшира кундузги дам олиш вақтида тинчликни та'минлаши керак: телефон орқали гаплашиш, ҳар хил йиғилишлар, эшикларни қаттиқ ёпиш ва шу турдаги нарсалар та'қиқланади. Беморларнинг уйқуси бузилмаслиги керак, чунки тўлиқ уйқу беморнинг организми тезроқ ўзига келишига ёрдам беради. Уйқудан кейин ҳамшира беморларга чой бериши керак. Кечки овқатдан сўнг ҳамшира полни нам латта билан артади, хона ҳавосини алмаштиради, бўлим ҳамширасига кечки муолажаларни бажаришда ёрдам беради (клизма қўйиш, оғир беморларни ювинтириш ва бошқа). Кейин оғир касалларни устини одеял билан ёпади ва чироқларни ўчиради. Беморлар уйқуга кетгач кичик тиббий ходим уларни кузатиб туриши керак, айниқса оғир касаллар ва безовта бўлаётган касалларни. Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling