Амалий машғулот №2
Қабул бўлимининг санитар-епидимиологик тартиби
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Санитар-гигиеник ва даволаш тартиби
Қабул бўлимининг санитар-епидимиологик тартиби:
Қабул бўлимида санитар-епидимиологик тартибига риоя қилиш, шифохонадаги санитар-епидимиологик тартиботи бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади. Шифохонага ётқизилган беморларга мажбурий тарзда санитар-епидимиологик ишлов бериш. Беморда инфектсион касалликлар ёки овқатдан заҳарланиш ҳолатлари, педикулёз аниқланса, санитар-епидимиологик хизматга тезкор хабар бериш (телефондан ва махсус формани тўлдириш орқали) ва барча керакли чора тадбирларни кўриш. Хонани ва нарсаларнинг устини тез-тез тозалаш ҳар хил дезенфектсион усулларни қўллаш (қайнатиш,дезинфектсияловчи эритмаларини ва ултрафиолет нурланиш кабиларни қўллаш) Санитар-гигиеник ва даволаш тартиби Тиббиёт ходимлари бўлимда барча санитар - гигиеник ва даволаш соғломлантириш тартибларнинг назорати ва бажарилишини та'минлаши шарт(3-1 жадвал). 3-1 жадвал. Статсионар тартиб
Бемор руҳиятини эҳтиётловчи тартибни ўрнатиш. Шифохона ичи кун тартибига қатъий риоя қилиш. Оқилона жисмоний (ҳаракат) фолиятини таъминлаш. Беморларнинг руҳий хотиржамлиги қуйидаги қоидаларга риоя қилиш орқали таъминланади. Бўлимда тинч шароит яратиш:секин гаплашиш, кундузги ва кечки дам олиш вақтида шовқин кўтармаслик, радио ва телевизорни овозини паст қилиш. Бўлим дизайинида хотиржам, тинчлик интеръерини яратиш: хона деворларида, холллардаги юмшоқ мебелларда бир хил тондаги ранглар, каридорлардани гуллар билан безатиш. Тиббиёт этикаси асосий тамоилларига амал қилиш Беморлар кун тартибига қатъий амал қилишини та'минлаш шарт ва тиббиёт ходими ҳам бунга амал қилиши лозим: беморни белгиланган вақтдан эрта турғизиш мумкин эмас, телевизор ва радио узткичлар кечки 10дан кейин ўчишини та'минлаш. Кун тартибига (3-2 жадвал) амал қилиш беморнинг тезроқ соғайишига ёрдам беради чунки бунда беморнинг дам олиш, овқатланиш вақтлари ва шу каби жараёнлар назорат остида бўлади. Беморнинг соғайишида энг муҳум элементлардан бири бу жисмоний ҳаракатларни чеклаш. Бу биринча навбатда оғир касаллар учун тааллуқли бўлади. Масалан: гипертоник криз вақтида, миокард инфаркти, юрак етишмовчилигида ҳаракар чекланиши жуда муҳим омилдир. Бундай вақтда жисмоний фаоллик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. 3-2 жадвал. Бўлимнинг кун тартиби
Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling