Амалий машғулот №2


Download 63.18 Kb.
bet14/19
Sana12.11.2023
Hajmi63.18 Kb.
#1768712
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2-машгулот ТКК

Дезинфектсия
Дезинфектсия (лотинча де -тугатиш, йўқ қилиш, инфиcио - инфектсиялаш, юқтириш; синоними – хавфдан халос қилиш) – патоген ва шартли патоген бўлган микроорганизмларнинг вегетатив шаклларини йўқ қилиш бўйича қатор тадбирлардир. Дезинфектсиянинг иккита асосий йўналиши мавжуд:
Профилактик дезинфексия – шифохона ичи инфектсияси тарқалишининг олдини олиш;
Ўчоқли дезинфектсияси – инфектсия аниқланган ўчоқ дезинфексияси.
Дезинфексия тўрт хил усулда амалга оширилиши мумкин: механик, физик, кимёвий ва комбинатсияланган(3-7 жадвал).

3-7 жадвал. Дезинфекция усуллари



Усуллар

Тавсифи

Механик

Бинони намлаб, артиб тозалаш

Биноларни чангдан тозалаш (чангюткичда тозалаш,бўёқлаш, охаклаш)

Чойчабларни ва кийимларни чанглардан халос этиш

Қўлларни ювиш

Физик

Дазмоллаш

Қуёш нурларидан фойдаланиш

Ултрафиолет нурлатиш

Қайнатиш йўли билан ишлов бериш:дистилланган сувда 30 дақиқа ва натрий гидрокарбонат қўшилганда 15 дақиқа давомида қайнатиш

Пастеризатсия

Қуруқ иссиқ таъсирли шкафда ишлов бериш

Буғ ёрдамида ишлов бериш

Ахлатларни ёқиш

Кимёвий

Матолар ва тиббий асбоб ускуналарга махсус дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида ишлов бериш:ювиш, артиш, бўктириш, сепиш ва ҳ.к.

Комбинирланган

Буғ ва ҳаво ёрдамида

Буғ ва формалин ёрдамида






Тиббий асбобларни дезинфексия қилиш усуллари
Тиббий асбобларни дезинфексия қилишнинг асосий усуллари уларни қайнатиш ва дезинфектсияли эритмаларга солишдир.
Қайнатиш усули. Қайнатиш усули шишадан, металлдан, иссиқликка бардошли материаллардан, каучукдан тайёрланган тиббий буюмлар учун тавсия этилади. Натрий гидрокарбонатнинг 2% эритмасида 15 дақиқа давомида қайнатилади.

Download 63.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling