Амалий машғулот №2
Беморларни умумий баҳолаш
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
Беморларни умумий баҳолаш
Беморларни умумий баҳолаш учун ҳамшира қуйидаги кўрсатгичларни аниқлаши керак: Беморнинг умумий ахволини. Беморнинг ҳолати қандайлигини (тўшакда). Эс-хуши ҳолатини. Антропометрик кўрсатгичларини. Беморнинг умумий ахволи Беморнинг умумий ахволи (оғирлик даражаси) тўлиқ комплекс текширувлар амалга оширилганидан кейин баҳоланади (об'ектив ва суб'ектив тадқиқот усуллари ёрдамида). Умумий ахволи қуйидаги даражалар билан аниқланиши мумкин. Қониқарли Ўрта даражада оғир Оғир Ўта оғир (предагонал). Терминал (агонал). Клиник ўлим ҳолати Оғир ҳолат даражаси ҳаётий муҳим органлар тузилиши ва функтсиясининг ўзгаришига асосланади ва беморни госпитализатсия қилиш кўрсатмасини, транспортировка қилиш усулини, даволаш ва диагностика чора-тадбирларининг зарурий ҳажмини ва касалликнинг эҳтимолий прогнозини (натижа) белгилайди. Терминал ҳолатда онг бузилади, мушаклар бўшашади, рефлекслар йўқолади, шох парда хиралашади, пастки жағ осилади. Пул'сни аниқлаб бўлмайди, қон босими аниқланмайди юрак уруши эшитилмайди (лекин ЭКГ, юрак фаолиятини кўрсатади). Нафас олиш камдан кам ва даврийдир. Бу ҳолат (агония) бир неча дақиқадан бир неча соатгача давом этиши мумкин бўлади. Клиник ўлим – ҳаёт ва ўлим ўртасидаги ҳолат бўлиб, кўз билан кўриш мумкин бўлган ҳаёт белгиларнинг йўқлигидир (юрак фаолияти, нафас олиш), нерв тизими функтсияси тўхтайди, лекин тўқималарда метаболик жараёнлар давом этади. ЭКГда изоелектрик чизиқ (тўғри чизиқ) ёки вентрикуляр фибрил'ятсиянинг тасодифий тўлқинлари қайд этилади. Клиник ўлимнинг давомийлиги бир неча дақиқа бўлади (5-6 дақиқа) ва ўз вақтида қилинган реаниматсия чоралари инсонни хаётга қайтариши мумкин. Ўлимдан олдин беморларда тутқаноқ, сийдик чиқарилиши ва дефекатсия холатлари кузатилиши мумкин. Биологик ўлим - органлар ва тўқималарда физиологик жараёнларнинг қайтмас даражада тўхтаб қолиши. Бунда реаниматсия ёрдам бермайди. Биологик ўлим қуйидаги аломатлар асосида шифокор томонидан қайд этилади: ҳаракат, юрак уруши ва катта артериялардаги пул'снинг аниқланмаслиги, нафас олишнинг йўқлиги, оғриқли қўзғатувчиларга реакция аниқланмаслиги, қорачиқ рефлексининг йўқлиги (қорачиқ рефлекси – шох пардага тегилганда қовоқларнинг ўз-ўзидан ёпилиши). Қорачиқнинг максимал кенгайишини ва нурга бўлган реактсияларининг йўқлиги. Биологик ўлимнинг мутлақо ишончли белгилари: тана ҳар оратининг 20 ° C гача камайиши; мурдага хос доғлар пайдо бўлиши; мушакларнинг қаттиқлашиши номойин бўлиши. Беморнинг ётоқдаги ҳолати Беморнинг ётоқдаги ҳолати турлари: Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling