Амалий машғулот. №3 вэз далилларини сифатли ва миқдорий талқин қилиш. (4 соат)


Download 76.91 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi76.91 Kb.
#1829068
Bog'liq
ВЭЗ далилларини сифатли ва миқдорий талқин қилиш


Амалий машғулот. №3
ВЭЗ далилларини сифатли ва миқдорий талқин қилиш. (4 соат)
Топшириқ: Текис жойдаги профилда олтита ВЭЗ нуқтасида кузатувлар ўтказилган. Уларнинг ораси 50 метрга тенг. Кузатувлар далиллари жадвалда берилган. Профилнинг №6 ВЭЗ нуқтаси ёнида парма қудуқ қазилган. Қудуқ бўйича геологик кесим қуйидагича (тепадан пастга):

  • 0 – 50м – қум-гилли чўкинди жинслар;

  • 50 – 170м – гиллар;

  • 170м дан пастга оҳактошлар.

Жадвал

ВЭЗ №

АВ/2, м даги ρк қийматлари




10

15

22

30

40

60

80

100

150

220

400

550

1000

1

60

57

54

45

40

29

25

27

40

55

100

160

180

2

44

43

40

38

34

26

20

19

20

27

50

65

120

3

29

28

27,5

27

26

20

16,5

16

17

23

43

55

100

4

25

25

24

23

23

19

16

15

14

18

32

44

80

5

18

18

17,5

17,2

17

15

14

13

12,5

16

26

35

70

6

10

10

10

9,7

9,5

9,2

9

9

10

13

23

30

60



Ишнинг талаби: 1. Жадвалда берилган маълумотлар бўйича изоомлар харитасини чизиш ва сифатли талқин қилиш; 2. ВЭЗ эгри чизиқларини олтита нуқта учун қуриш; 3. ВЭЗ эгри чизиқларини палеткалар ёрдамида миқдорий талқин қилиш; 4. Геоэлектрик кесимни қуриш; 5. Иш бўйича тегишли хулосаларни бериш.
Ишни бажариш бўйича услубий қўлланма:

  1. Туюлувчи қаршиликлар кесимини тузиш учун горизонтал ўқи бўйлаб арифметик масштабда белгиланган профилдаги ҳар бир кузатув нуқталари остида вертикал ўқи бўйича логарифмик масштабда (модули 6,25 см) ишлатилган таъминловчи электродлар орасидаги масофалар ярими (АВ/2) белгиланади ва кузатилган туюлувчи солиштирма қаршилик қийматлари ёзилади.

  2. Туюлувчи солиштирма қаршиликлар қийматлари ўзгаришини таҳлил қилиш натижасида изоомлар қадамлари танлаб олинади (5-10 оммдан 50-100 оммгача).

  3. Бундан сўнг туюлувчи солиштирма қаршиликлар қийматлари бўйича изоом чизиқлари (қаршилик қийматлари тенг бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқ) ўтказилади ва қийматлари ёзилади.

  4. Изоом чизиқларининг қийматлари бўйича кесимдаги қаршилиги кичик ва катта бўлган қатламлар ажратилади ва изоом чизиқлар ҳолатлари бўйича қатламларнинг ётиш ҳолатлари ва қалинликлари ўзгариши баҳоланади. Агар кесимда тектоник бузилишлар мавжуд бўлса, унда шу жойларда изоом чизиқлари ҳолатлари кескин ўзгаради (чунки шу жойда ВЭЗ эгри чизиқлар тури ўзгаради).

  5. Ҳар бир ВЭЗ нуқтаси учун жадвалдаги маълумотлардан фойдаланиб ВЭЗ эгри чизиқларини калька (хитой қоғозга) қуриш. Уларнинг турини аниқлаш.

  6. Уч қатламли ВЭЗ эгри чизиқларини талқин қилишда икки қатламли асосий ва ёрдамчи палеткалардан фойдаланилади. Ёрдамчи палеткалар юқорида ётган икки қатламни битта бирлашган эквивалент қатлам билан алмаштиришга ёрдам беради. Бунда эквивалент қатлам қаршилиги µ= ρ3/ ρэкв ва қалинлиги ν= h3/hэкв бўлади.

  7. Икки қатламли палетка ёрдамида хитой қоғозидаги ВЭЗ эгри чизиқнинг учинчи қатламига эътибор бермасдан, чизиқнинг бошланиши ва ўрта қисмини асосий палеткадаги бирор назарий эгри чизиқ билан максимал солиштирилади. Шу ҳолатда, хитой қоғозга палетканинг ρ ва h чизиқлари кесишмасига “х” қўйилади. Натижада ρ1, h1 ва µ1 аниқланади.

  8. Амалий эгри чизиқдаги ρ1 ва h1 координаталар кесишиш “х” нуқтасини амалий уч қатламли чизиқнинг турига мос бўлган ёрдамчи палетканинг крести билан устма-уст жойлаштириб, µ1 индексли чизиқни палеткадан хитой қоғозига тушириб олинади.

  9. Сўнг амалий эгри чизиқни яна асосий палеткага қўйиб, палетканинг крести бўйлаб хитой қоғоздаги µ1 индексли чизиқ харакатлантирилади. Бунда амалий эгри чизиқнинг учинчи қатлам таъсирида кузатилган қисми назарий чизиқ билан максимал устма-уст тушиши керак. Шу холатга эришилганда, палетканинг крести хитой қоғозига µэкв нуқта “х” туширилади. Бу крест бўйича ρэкв ва hэкв нуқталар аниқланади.

  10. Эквивалент қалинликни аниқ топиш учун амалий чизиқни ёрдамчи палеткага қўйиб эквивалент нуқтадан ўтадиган ν1 чизиқ кўчириб олинади. Бунинг учун биринчи крест ёрдамчи палетка крести билан устма-уст туширилади, сўнг ν1 горизонтал чизиқлардан қайси бири µэкв крестга тўғри келиши топилади ва ν1 нинг тегишли қиймати ёзиб олинади.

  11. Натижада, ρ2 = µ1 . ρ1

h2 = ν1 . h1
µ2= ρ3/ ρ2
ρ3 = µ2 . ρ2 лар топилади.

  1. Қатламлар қалинликлари ва қаршиликлари хақидаги маълумотларга ҳамда №6 ВЭЗ нуқтасидаги қудуқ маълумотларига таяниб, геоэлектрик кесим қуриш.

  2. Иш бўйича тегишли хулосалар чиқариш.

Download 76.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling