Амалий машғулот-6 мавзу: ЁҒоч конструкциялар элементларини ҳисоблаш марказий сикилувга ишлаётган элементлар хисоби


Download 73.95 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi73.95 Kb.
#1568677
  1   2   3
Bog'liq
Amalij masgulot-05


Амалий машғулот-6
МАВЗУ: ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАР ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


МАРКАЗИЙ СИКИЛУВГА ИШЛАЁТГАН ЭЛЕМЕНТЛАР ХИСОБИ.


Марказий сиқилиш. Сиқилувчи элементларда ёғочнинг бутоқлари ва қия қатламлилиги унинг мустаҳкамлигига чўзилишдагига нисбатан камроқ таҳсир кўрсатади, ўйиқлар ва тешиклар каби маҳаллий заифликлар эса сиқилишда ёғочнинг пластиклик хусусиятлари намоён бўлиши эвазига юк кўтариш қобилиятининг сезиларли даражада пасайишига олиб келмайди.
Ёғочга қўйилувчи сифат талаблари бўйича сиқилувчи элементлар II тоифа элементларига киради.
Марказий сиқилувчи элементлар мустаҳкамликка қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


, (2.2)

бу ерда: - сиқувчи кучланишлар, МПа;


N - ҳисобий сиқувчи куч, кН;
Fнт - сиқилувчи элементнинг нетто кесим юзаси, см2;
Rс -ёғочнинг толалари бўйлаб сиқилишга ҳисобий қаршили-
ги, МПа.
Мустаҳкамликка ҳисоб асосан шартли узунлиги бўлган калта стерженлар учун бажарилади. Кўндаланг йўналишда робиталар билан маҳкамланмаган узун стерженлар бўйлама эгилишга ҳисобланади; улар куч таъсирида ўзининг тўғри чизиқли ҳолатини йўқотади, бу - устиворликни йўқотиш дейилади. Бундай устиворликни йўқотишда ёғочнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасидан кичик қийматлардаги кучланишларда стерженp ўқининг қийшайиши юз беради. Стерженнинг устиворлиги Эйлер формуласи бўйича ҳисобланувчи критик юк орқали аниқланади:


, (2.3)

бу ерда: Е - эластиклик модули;


J - стерженнинг минималp инерция моменти;
- стерженнинг ҳисобий узунлиги бўлиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади: ;
- стерженнинг эркин узунлиги;
- коэффицентининг қиймати қуйидагича қабул қилинади:
1) стержень учлари бўйича бўйлама кучлар билан юкланган ҳолда: четлари шарнирли маҳкамланган бўлса, шунингдек, элемент оралиқ нуқталарида шарнирли маҳкамланса =1; бир чети шарнирли, иккинчиси бикр (қистириб) маҳкамланса =0,8; бир чети қистириб маҳкамланиб, иккинчи эркин учи юкланса =2,2; ҳар икки чети қистириб маҳкамланса =0,65;
2) бўйлама юк элемент узунлиги бўйича тенг тақсимланган ҳолда: ҳар икки чети шарнирли маҳкамланса =0,73; бир чети қистириб маҳкамланиб, иккинчиси эркин бўлса =1,2.
Критик кучланиш қуйидаги формула бўйича топилади:


, (2.4)

бу ерда: - стерженнинг мойиллиги (эгилувчанлиги);


- стерженнинг инерция радиуси.
Бўйлама эгилишга ҳисоб қуйидаги формула бўйича бажарилади:


(2.5)

бу ерда: - бўйлама эгилиш коэффициенти; ёғоч учун А=3000, фанера учун А=2500, полиэфир шишапластик учун А=1097, органик ойна учун А=580. Конструкциялар элементларининг чегаравий мойиллиги ( ) 2.1-жадвалда келтирилган қийматлардан ошиб кетмаслиги керак;




2.3-расм. Сиқилувчи элементлардаги заифлаштиришлар:
а - қиррага чиқмайдиган;
б - қиррага чиқадиган
Fҳис - элемент кўндаланг кесимининг ҳисобий юзаси, у қуйдагига тенг олинади:
1) элемент қиррасига чиқмаган заифлаштиришда (2.3-расм): а) агар уларнинг юзаси Fзаиф 0,25 Fбр бўлса, Fҳис=Fбр; б) агар уларнинг юзаси Fзаиф>0,25 Fбр бўлса, ;
2) элемент қиррасига чиқадиган симметрик заифлаштиришда (2.3-расмга қаралсин): Fҳис=Fнт;
бу ерда Fбр брутто кесим юзаси, Fнт - нетто кесим юзаси.
Бўйлама эгилиш коэффиценти нинг қийматини шунингдек, 2.4-расмда келтирилган график бўйича ҳам қабул қилиш мумкин.

Download 73.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling