Амалий машғулот Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Download 456 Kb.
|
8-amaliy mashgulot...
Жадвал таҳлили қуйидагиларни кўрсатади: 1) солиқларни камайтириш ва унификация қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан: - инфратузилмани ривожлантириш солиғи, давлат жамғармаларига ажратмалар, қўшимча фойда солиғи қисқартирилди; - нефть маҳсулотларини ишлатганлик учун олинадиган солиқ, ягона ер солиғи - бошқа солиқлар билан бирлаштирилди; - йиғимлардан - автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун йиғим чиқариб ташланди. 2) бир вақтнинг ўзида рента солиғи ва утилизация йиғими каби янги тўловлар жорий этилди; 3) 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 19 тани, 2022 йилда 16 тани ташкил этди. Тўланадиган солиқлар сони бўйича олинса: - умумбелгиланган солиқларнинг ўртача тўловчисида тўланадиган мажбурий солиқлар сони (акцизлар, ер қаъридан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар, шунингдек йиғимлар тўловчиларини ҳисобга олмаганда) 2018 йилдаги 8 тадан 2022 йилда 6 тага камайган; - солиқларни соддалаштирилган тартибда тўлайдиган ўртача тўловчи учун (2019 йилдан бошлаб айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган) мажбурий солиқлар сони 2018 йилдаги 3 тадан 2022 йилда 5 тага кўпайди (6-жадвал); 4) солиқ ҳисоботини қисқартириш ва соддалаштириш ва тўлов муддатларига келсак, бу ерда асосан ҳеч нарса ўзгармаган, аксинча: айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқни тўлаш муддатлари ва ҳисобот муддатлари чоракликдан ойлик муддатга ўтказилди, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича эса ҳисобот чоракликдан ойлик муддатга ўтказилди. 6-жадвал. Ўртача солиқ тўловчи томонидан тўланадиган солиқлар (акциз, ер қаъридан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқлар, шунингдек йиғимлар тўловчиларни ҳисобга олмаган ҳолда)
Солиқ ислоҳотининг учинчи йўналиши - макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш. Ҳар қандай цивилизациялашган давлат барқарор молиявий ҳолат бўлганда мавжуд бўлиш ва ривожланишга қодир. Давлат молиявий ҳолатининг асосини унинг давлат бюджети ташкил этади. Маълумки, у даромадлар ва харажатлар қисмларидан иборат. Давлатнинг ривожланиши уларнинг қиёсланишига боғлиқ. 2018 йилга қадар давлат сиёсати профицит билан (даромадлар ошган ва харажатларни таъминлаган) Давлат бюджетига қаратилди. 2018 йилдан бошлаб давлат сиёсатида жадал иқтисодий ривожланишга эътибор қаратила бошланди. Бунда, солиқ ислоҳотининг қабул қилиниши билан бюджетнинг даромад қисми қисқара бошлади. Шу билан бирга, унинг харажатлари кескин ўса бошлади. Бунда улар тасдиқланган бюджетда йил давомида ошиб борди. Масалан, 2021 йил учун давлат органларининг харажатлари 135,6 трлн сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, йил давомида улар икки бараварга ошиб, 160,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳолат табиий равишда Давлат бюджети дефицитининг ҳосил бўлиши ва ошишига олиб келди. Бунда, у 2022 йил учун ҳам сақланиб қолади ва кейинги йиллар учун прогноз қилинади (7-жадвал). 7-жадвал. 2022–2024 йилларга бюджет мўлжаллари. млрд сўм
Агар 2020 йил учун тасдиқланган прогнозларда Консолидациялашган бюджет дефицитининг энг кўп миқдори мавжуд бўлмаган бўлса (гарчи бундай кўрсаткич илгари ҳар доим тасдиқланган), 2021 йил учун прогнозларда дефицит 6,5% даражасида белгиланган бўлса, 2022 йил учун 3%гача камайтирилди. Дефицит бор экан, савол туғилади: уни нима билан қоплаш мумкин. Қуйидагилар дефицитни қоплашнинг инфляциядан ташқари асосий манбалари ҳисобланади: - солиқ маъмуриятчилигини қатъийлаштириш; - давлат кафолати остида олинадиган ташқи қарзлар. Биз қуйида солиқ маъмуриятчилиги ҳақида сўз юритамиз. 2018 йилдан бошлаб ҳукумат кафолати остидаги ташқи қарзлар кескин ўсишни бошлади ва 2021 йилдан барқарорлашди. Бунда, ушбу қарзларнинг катта қисми давлат бюджетини қоплашга йўналтирилади (8-жадвал). Солиқ юкининг камайиши билан Давлат бюджетининг даромад қисми камаяди ёки етарли даражада ўсмайди, лекин унинг харажатлар қисми камаймайди, балки янада катта суръатларда ўсиб боради. Давлат бюджетининг дефицити ҳосил бўлади. Уни шу жумладан ташқи қарзлар билан ҳам қоплашади. Бунда, ушбу ташқи қарзлар маълум вақтдан кейин яна катта фоизлар билан қайтарилиши керак. Уни яна Давлат бюджетидан қайтариш керак бўлади. Бундай тизимни кечиктирилган солиқлар тизими деб аташ мумкин: солиқларни камайтирамиз - харажатларни қарзлар ҳисобига қоплаймиз - қарзларни бўлғуси солиқлар ҳисобига қоплаймиз Бунда, агар иқтисодиёт жадал ривожланмаса, келгусида қарзни ёки солиқларни кўпайтириш ёхуд қарз олишни янада ошириш ҳисобига қоплашга тўғри келади (бу, айтилганидек, “ташқи иқтисодий боғлиқлик” ). 8-жадвал. Бюджет дефицити ва уни қоплаш
Агар юқорида айтилганлардан келиб чиқилса, иқтисодиётнинг ўсиш суръати бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлардан жадал бўлиши керак. 2021 йилда ЯИМнинг, Консолидациялашган бюджет даромадлари ва сўм курсининг долларга нисбатан курсининг ўсиш суръатлари 2018 йилга нисбатан деярли бир хил (9-жадвал). Бу ташвишли омил. Албатта, бу ерда пандемия ҳал қилувчи рол ўйнади. Бунда, пандемия тугаши билан яна бир омил - Украинадаги низо туфайли жаҳондаги ташқи сиёсий вазият юзага келди. Бу жаҳонда ва биринчи навбатда, постсовет ҳудудида иқтисодиёт ривожланишининг пасайишига олиб келиши мумкин. Иқтисодиётимиз интеграциялашган ва ушбу омилларга ниҳоятда боғлиқ: ташқи савдо айланмасининг 50%дан ортиғи МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келади, 2021 йилда фуқароларимизнинг ушбу давлатлардан ўтказган ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд долларни ташкил этди (бунда, маҳсулотларимиз экспортидан, олтинни ҳисобга олмаганда, жами 11 млрд доллар келиб тушган). Бир вақтнинг ўзида, 2018 йилдан 2021 йилга қадар жами ташқи қарзнинг жиддий равишда – 212,8%гача ўсиши ва давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг тегишли равишда 38%га ошиши солиқ тизимига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, айрим умидли омиллар ҳам мавжуд. Бозор конъюнктураси олтин-валюта захираларини 35,1 млрд долларгача ошириш имконини берди, барқарор банк тизими фаолият кўрсатмоқда, ходимларнинг иш ҳақи жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда (9-жадвал). 9-жадвал. Макроиқтисодий кўрсаткичлар
*Жами ташқи қарз ҳукумат ва ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган (давлат ташқи қарзини), шунингдек ҳукумат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз (хусусий ташқи қарзни) ўз ичига олади. Бунда, хусусий сектор асосан давлат улушига эга бўлган компания ва банклар билан намоён қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 2021 йилда давлат томонидан 919,9 млн доллар асосий қарз ва улар бўйича 370,9 миллион доллар фоизлар сўндирилган. Хусусий сектор кредиторларга тегишинча 4,5 млрд доллар ва 523,3 млн доллар тўлаган. Download 456 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling