амалий машғулот E1 рақамли оқимни шакиллантириш тамойилларини ўрганиш Машғулотнинг мақсади
Download 340.1 Kb.
|
3 amaliy ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТСК – 24 тизими
t1 – ҳимояни бошланғич вақти;
t2- циклли синхронлашнинг тиклаш вақти; t3 – ҳимояни охирини кўрсатувчи вақти; t1 – вақт ҳимоя схемасини ишлатиш билан асосланган. Шу туфайли давр синхронлаш тизими давр синхросигналидаги айрим хатоликларга сезгир эмас. Бу хатоликлар кўпинча коммутация ускуна томонидан ўтишлар билан таъсири натижасида вужудга келади, қисқа вақт оралиғида ҳаракат қилади ва жамланган характерга эга бўлади, давр синхронлашдан ҳақиқий чиқиш бўлганда кузатилаётган хатоликлар узлуксиз характерга эга бўлади. Бошланғич ҳимоя вақтини аниқлаш учун асос бўлиб жамланган хатоликлар тўпламининг давомийлигини статистик аниқлаш ҳисобланади. t2 – бу даврли синхронлашни тиклаш жараёнининг давомийлигидир. У давр синхросигналда ишлатиладиган тимсоллар сонига ва даврли синхронизмни танланган усулига боғлиқ. t3 – бу вақт давомида давр синхронизмни тиклаш жараёни тугагандан сўнг тикланган давр синхронизм ҳақиқийлигини текширади. Бу вақт шундай усул билан танланадики, унда юзага келадиган рақамли хатоликлар эҳтимоллиги жуда хам кичик бўлиши керак ва бир вақтнинг ўзида давр синхронизми тикланишини текшириш мумкин бўлсин. ТСК – 24 тизими ТСК – 24 туридаги ИКМ ли ва вақт бўйича каналларни бўлиш 24 каналли телефон тизимининг аппаратураси маҳаллий ва ҳудудий алоқа тармоқлари кабелларининг жуфтларини зичлаштириш сигналларини узатиш учун мўлжалланган, ҳамда ўрта тезликдаги маълумотлар сигналини узатиш учун ишлатиши мумкин. ТСК – 24 тизими четки ускунадан, линиявий таркиб ускунасидан, маҳаллий электр таъминот қурилмасидан, масофали электр таъминот қурилмасидан ва линиявий трактни назоратлаш ускунасидан иборат. ТСК – 24 қуйидаги параметрлар билан характерланади: Узатиш тезлиги, Кбит /с 1544 Даврдаги каналли вақт интервалининг сони 24 ТЧ каналлар сони 24 ТЧ канал частоталар диапазони, Гц 300 – 3400 Давр узунлиги, мкс 125 Каналли вақт интервалининг давомийлиги, мкс 5,21 ТЧ каналдаги сигнал каналлар сони 2 Дискретлаш частотаси, КГц 8 Квантлаш қадами сонлари 128 Компрессия қонуни А = 87,6 Каналлар вақт тимсоллар сони 711 Даврли синхронлаш 193 Даврли синхронлашни тиклашнинг ўртача вақти, мкс 50 Узатиш ва қабул қилиш даражалари: Тўртсимлик режим. Ркир = -13 дб (-1,5 Нп) Рчиқ = +4,3 дб (+0,5 Нп) Иккисимлик режим. Ркир = 0 дб (0 Нп) Рчиқ = -1,7 дб (-0,2 Нп) Аппаратуранинг электр таъминоти: тармоқдан 220 В ўзгарувчан ток ёки аккумулятор батареяси 24, 50 ёки 60 В. 2.2 - расмда ТСК -24 тизимининг узатиш даврининг вақт структураси кўрсатилган. Давр 24 та саккиз разрядли каналли вақт интервалларидан иборат ва хар бир даврнинг охирида битта қўшимча белгига эга. Бу белги кетма-кет даврларда навбатма-навбат 101 01 01, ..., қийматларини олиб тақсимланган синхросигнални ташкил этади. Юқоридан кўриниб турибдики, даврда 24х8+1=193 та тимсол 125 мкс умумий узунликда жойлашган. Хар бир 24 та каналли вақт оралиқларининг биринчи тактли оралиғи сигналли каналларни ташкил этиш учун ишлатилади, битта телефон каналига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иккита сигналли каналларни ташкил этиш учун, зикр этилган тактли оралиқ, масалан жуфт даврларда биринчи сигналли каналдаги ахборотни иккинчи сигналли каналдаги ахборотни эса ток даврларда кўчиради. Download 340.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling