Амалий машғулот мавзу: мушак тўҚимаси
Download 1.52 Mb.
|
2 5202048175413659064
- Bu sahifa navigatsiya:
- Скелет мушак толаларининг асосий ўзига хос хусусиятлари
- Секин, оксидатив толалар Тип I Тез, оксидатив-гликолитик толалар Тип
- Митохондрия Кўп миқдорда Кўп миқдорда
- Кўп миқдорда Сийрак тарқалган Толанинг диаметри
- Харакат бирлик олчами Кичик Оралиқ
- Юқори (қизил толалар) Паст (оқ толалар) Глобулин миқдори
- Паст Оралиқ Юқори
- Анаэроб гликолиз Гликолитик фермент фаоллиги Паст
- Оралиқ Юқори Чарчаш частотаси
- Миозин-АТФаза фаоллиги Паст Юқори
- Юракнинг кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси.
- Қисқарувчи кардиомиоцитлар
- Атипик, импульс отказувчи кардиомиоцитлар
- 2.3. М ашғулотда қолланиладиган янги педагогик технологиялар: « Ручка стол устида» усули
- Препарат № 1. Сийдик пуфагининг силлиқ мушак тўқимаси.
Скелет мушаги орган сифатида: анатомик жихатдан хар бир мушак ташқи томондан олдидаги бошка вазифани бажарувчи мушакдан эпимизий деб номланувчи бириктирувчи тўқимали қобиқ(фасция) ердамида ажралади.Хар бир мушак қалин дағал бириктирувчи тўқима(перимизий) билан ўралган бир қанча йирик мушак ҳужайралар группасидан иборат
Алохида майда ҳужайралар орасида юпка катламли дагал бириктирувчи тўқима(эндомизий) жойлашади.
Миастения (myasthenia gravis) аутоиммун касаллик бўлиб, ошиб борувчи мушак холсизлиги билан тавсифланади. У нерв-мушак охирларида сарколеммадаги ацетилхолиннинг функционал фаол рецепторлари сонининг камайиши билан боғлиқ. Рецпторлар сонининг камайиши ацетилхолин рецепторларига бирикиб олувчи харакаталанувчи антитаналар билан боғлиқ. Антитаналарнинг рецепторлар билан бирикиши натижасида нерв ва мушак орасида меъёрдаги ўзаро таъсирлашув йоқолади. Орагнизм мазкур холатни тоғирлашга ҳаракат қилади, яъни жароҳатланган рецепторлар тутувчи мембрана сегментлари сарКўплазма ичига ютилади, лизосомалар ёрдамида парчаланади ва янги ҳосил бўлган рецепторлар билан алмашинади. Бироқ, мазкур рецепторлар оша антитаналар билан таъсирлашиши натижасида озининг ацетилхолинга сезгирлигини яна йоқотади ва касаллик ривожланишда давом этади.(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 200-бет) Тиббиётдаги аҳамияти Йирик актин-боғловчи оқсил дистрофин мушак толалари сарколеммасида жойлашган бўлиб, миофибриллаларнинг функционал фаолиятида иштирок этади. Дюшен мушак дистрофияси бойча отказилган тадқиқотлар шуни корсатдики, дистрофин гени мутацияси цитоскелет ва хужайралараро модда орасида нуқсонли алоқаларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин. Мушак қисқаришлари мазкур заиф алоқаларнинг бузилиши ва бунинг натижасида ушбу касаллик учун хос бўлган мушак толаларининг атрофиясига сабаб бўлади.(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 203-бет) Скелет мушак толаларининг асосий ўзига хос хусусиятлари
(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 204-бет) Юракнинг кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси. Миокард - юракнинг мушакли қобиғини хосил қилади.У бир бири билан қошилувчи ва анастомоз хосил қилувчи ингичка ҳужайралардан иборат.Бу ҳужайралар эндомизий билан,ҳужайралар тугуни эса перимизий билан чегараланган. Скелет мушакдан фарқли равишда ҳужайралар бир бири билан оралиқ пластинкалар орқали боғланган кардиомиоцитлардан ташкил топган.Юрак мушаги миоэпикардиал пластинкадан ривожланади.Уч хил кардиомиоцит фарқланади: Эмбриогенез пайтида даставвал қисқарувчи сонгра секретор кардиомиоцитлар ривожланади. Кейинчалик отказувчи система кардиомиоцитлари-атипик ривожланади. Хамма тип кардиомиоцитларнинг дифференцировкаси умумий токима системасига интеграцияси томон боради.
Юқори ихтисослашган ҳужайраларнинг узунлиги 100-150 мкм, диаметри 10-20 мкм. Шакли цилиндрсимон. Сарколемма плазмолемма ва базал мембранадан иборат бўлиб қалинлиги10-40 нм. Базал мембрана оз таркибида асосий модда билан бир қаторда Са ионларини боғловчи эластик ва коллаген толаларни тутади. Қискарувчи кардиомиоцитларнинг марказида 1 та баьзида 2 та (10-13%)овал ядро жойлашади. Ядро қутби томонда митохондрия, Гольжи комплекси, донадор эндоплазматик тор жойлашган. Цитоплазманинг Кўп қисмини миофибрилла эгаллайди. Улар Кўндаланг тарғил мушак тузилишига эга.Миофибриллалар орасида кристалари яхши ривожланган Кўп микдорда митохондриялар жойлашган Қискарувчи кардиомиоцит цитоплазмасининг 35-38%ини митохондриялар эгаллайди. Z-чизик олдида Т система жойлашган бўлиб, силлик эндоплазматик тор билан алоқада диад ва триадлар хосил қилади.
Юракнинг отказувчи системасини ташкил қилиб, унинг ритмик қисқаришини, қисқариш ва бошашиш синхронлигини таьминлаб беради Уларнинг уч хили фаркланади: Пейсмекер(импульсни генерация қилувчи)кардиомиоцитлар. Оралиқ Пуркинье миоцитлари. 1.Пейсмекер (Р-ҳужайралар) бу ҳужайра гурухи кам ҳужайралараро контактдаги юракнинг чап қулоғи эпикард остидаги ҳужайралар булиб, улар 1 мин.да 70-80 частотада импульсларни генерациякилади. Шакли: юмалок еки Кўп бурчакли, диаметри 10 мкм. Сарколемма кенг ва чуқур инвагинациялар хосил қилади диаметри 1-2 мкм. Т система йук. Миофибриллалар кам сонли бўлиб тартибсиз жойлашган. Z-чизик яхши коринмайди.Митохондриялар кам сонли бўлиб, майда ва кам учровчи кристалари бор. Силлик эндоплазматик тор, Гольджи комплекс кам лекин Са+2 миқдори Кўп.
Шакли-елпигичсимон, олчами Р ҳужайрага нисбатан каттарок (12 мкм атрофида), Т-система баьзи ҳужайраларда калта найча коринишда. Миофибриллалар Кўп, перпендикуляр равишда бир бири билан бурчак хосил қилиб жойлашади. Митохондриялар, Гольжи комплекси, силлиқ эндоплазматик тор яхши ривожланган. Ҳужайралараро контакт Кўп микдорда. 3. Отказувчи Пуркинье ҳужайралари - отказув системасининг терминал ҳужайралари хисобланади. Йирик бўлиб диаметри 15 мкмдан катта. Эндокард ва миокард ўртасида 1-2 қатлам бўлиб жойлашиб миокард қалинлигида занжир хосил қилади. Ядро –марказда айлана еки овал коринишида бўлади. Миофибриллалар қисқарувчи кардиомиоцитларникига қараганда камроқ бўлиб турли хил йуналишли бўлади. Ҳужайранинг марказий қисми гликоген гранулалари билан толган. Митохондриялар етарли миқдорда бўлиб кристалари Кўп бўлади ядро қутбида саркомер яқинида намоен бўлади. Донадор эндоплазматик тор суст ривожланган Т-система йук. Оралик диск қисқарувчи кардиомиоцитларга қараганда нисбатан камроқ буралиб жойлашади. Хулоса: Кўндаланг тарғил мушак тўқимаси скелет мушагидан фарқли равишда: ҳужайравий тузилишга эга хар хил турдаги ҳужайрага эга ҳужайралараро алоқа (контакт ) мураккаб бўлиб уларнинг ягона тўқима системаси сифатида шаклланишини таъминлайди . Регенерация сақланиб қолган кардиомиоцитлар гипертрофияси орқали амалга оширилади. Қисқарувчи кардиомиоцитлар гипоксияга сезувчанлиги юқори, атипик кардиомиоцитларники эса паст бўлади Тиббиётдаги аҳамияти Коронар артериялар орқали юракнинг қон билан таъминланишини бузилиши натижасида ишемия ёки кислороднинг йоқлиги туфайли юрак мушагининг жароҳатланиши Кўп тарқалган. Етук сут эмизувчиларда йолдош ҳужайраларнинг йоқлиги туфайли шикастлангандан сонг юрак мушагининг регенератор имконияти жуда паст. Шу билан бирга, айрим балиқлар ва амфибиялар, шунингдек янги туғилган сичқонларда юрак мушаги қисман жароҳатланганда сателлит ҳужайраларнинг йоқлигига қарамай, янги мушаклар ҳосил бўлади. Сут эмизувчиларда юрак мушагининг регенератор имконияти бўйича хулосалар хайвон моделларида амалга оширилган тадқиқотларга, биринчи навбатда, мезенхимал ўзак ҳужайраларнинг конкрет соҳаларда янги мушакларни ҳосил қилиш қобилиятини органишга натижаларига асосланган.(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 207-бет) Силлик мушак тўқимаси Филогенетик жихатдан Кўндаланг тарғил мушак, юрак мушаги ва соматик тўқималарга нисбатан энг еши хисобланади . Гистогенетик жихатдан фибробласт билан умумий келиб чикишга эга: ўзак ҳужайра→ премиобласт → миобласт → силлиқ миоцит. Тузилиши: Силлиқ миоцит – елпигичсимон ҳужайра Узунлиги -20дан (томирда) 500мкмгача (бачадонда) Кенглиги-5-8мкм Ядро -1 та, йирик,тортилган,елпигичсимон шаклда.ДНК диплоид тузилишда Характерли томони плазмолемманинг пуфакчаларининг болиши. У Кўндаланг тарғил мушакдаги Т система каби вазифани бажариб ҳужайрага Cа+2 ташилишини таъминлайди. Силлик миоцитнинг қисқарувчи аппарати Юпқа актин филаменти тропомиозин билан боғланиб (тропонин мустасно) уч улчамли тор хосил қилади, чозилиб цитолеммага ва бириктирувчи пластинкага бирикади. Бириктирувчи пластинка актиндан ташкил топган бўлиб, ҳужайранинг 30-50 % ни ташкил қилади. У Кўндаланг тарғил мушак тўқимасидаги Z-чизиққа охшайди. Шулар туфайли актин филаменти ҳужайранинг ен ва қутблар томон епишади. Миозин филаментининг мономери актин филаментининг енида жойлашади лекин у қисқариш пайтигача деполимерланган бўлади. Қисқариш пайтигача актин филаменти ҳужайра периметри бўйича тортилган панжарасимон тузилмани хосил қилади. Уларнинг олдида деполимерланган миозин оқсиллари жойлашган бўлади. Қозғалишни отказиш пайтида потенциалга боғлиқ каналлар очилади ва ҳужайра ташқарисидан цитоплазмага Са+2ионлари келади. Бир вақтнинг озида цитоплазмадаги фосфолипазанинг активлашуви деподан Са+2 ионларини чиқишини таъминлайди. Са+2 ионларининг концентрацияси Кўпайиши натижасида миозин филаментларининг полимерланиши содир бўлади. Натижада актин филаменти билан миозин ўртасида кесишувчи алоқа пайдо бўлади. Цитоплазматик пуфакча орқали ҳужайрадан ва цитоплазматик деподан Са+2 ионларини чиқиб кетиши миозиннинг деполимерланиши хамда акто миозин комплексини йуқолишига олиб келади.Силлиқ миоцит бошашади.
Лейомиома деб аталувчи яхши сифатли осмалар одатда силлиқ мушакдан ривожланади. Бундай осмалар Кўпинча бачадон деворида учрайди ва бу ерда улар миома деб аталади. Миома катталашиб, оғриқ ва кутилмаган ҳолда қон кетишига олиб келиши мумкин. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 209-бет) Мионейрал тўқима. Цилиар тана ва камалакнинг мушак тўқимаси силлиқ бир ядроли миоцит еки миопигментоцитдан ташкил топган. Морфологик жихатдан силлиқ миоцитларга яқин. Миопигментоцит пигментли танага эга бўлиб, Кўп микдорда митохондрия ва пигмент гранулалар тутади. Силлиқ миоцитларнинг актин ва миозин филаментларини эслатувчи ингичка (7 нм) ва қалин(15 нм) миофиламентлар мавжуд. Миопигментоцит атрофида миелинсиз нерв толалари ва базал мембрана жойлашган. Миоид ҳужайралар. Генетик жихатдан хар хил ҳужайралар тузилишини умумийлиги буйича бирлаштирилган: цитоплазмада силлиқ еки Кўндаланг тарғил мушак тўқимасининг қисқарувчи филаментлари учрайди. Миод ҳужайрасининг ривожланиш манбаьлари: энтомезенхима, эктодерма, нейроэктодерма, прехордал пластинка. 1) Жарохат битаетган жойнинг грануляр токимасида учрайди. Силлиқ миоцит каби цитоплазмада қисқарувчи филаментлар Кўп (цитоплазманинг1/3-1/2қисмини). Цитоплазмада Гольжи комплекси ва донадор эндоплазматик тор яхши ривожланган (коллаген синтези учун). 2) Миод ҳужайралар уруг каналларининг девори тузилиш таркибида. 3) Миоэндокрин ҳужайралар- ЮГА аппаратнинг юкстагломеруляр ҳужайра лар таркибида4) Миоэпителоид ҳужайралар (эктодермал)-сулак, тер ва сут безларининг секретор болимининг охирги қисмида. 5) Миоид ҳужайралар тимуснинг мағизқисмида (прехордал пластинкадан). Хулоса:
Миоид ҳужайралар: 1.мускул тузилишга эга бўлмаган аьзолар таркибига киради. 2. мавжуд тўқиманинг ўзак ҳужайраси хисобланади. 3. силлиқ ёки Кўндаланг тарғил мушакнинг актин ва миозин филаментини сақлайди. 2.3. Машғулотда қолланиладиган янги педагогик технологиялар: « Ручка стол устида» усули Бутун гурухга топшириқ берилади (масалан, Пейсмекер - импульсни генерация қилувчи кардиомиоцитларнинг тузилиши, бажаридиган вазифаси ҳақида гапириб беринг). Хар бир талаба битта жавоб вариантини бир варақ қоғозга ёзиб, уни қошнисига беради, оз ручкасини эса, столнинг ўртасига суриб қояди. Ажратилган 10-15 мин. Вақт мобайнида гуруҳ мумкин қадар Кўпроқ сонда жавоб вариантини бериши керак. Бир варақ қоғозга ёзилган топшириқ бир талабадан иккинчисига узатилади. Талабага жавобини ёзиб, қоғозни кейинги талабага узатилади, озига робаро қилиб, столга қойиб қояди. Жавобини билмайдиган киши қоғозни кейинги талабага узатади-ю, лекин ручкасини қолида олиб қолади. Бу методиканинг яна бир шарти: битта вариантни икки қайта бериш мумкин эмас, бошқача айтганда, қайтариқлар болишига йол қойилмайди.
1. Силлиқ мушак тўқимаси препаратини микроскоп остида органиш 2. Кўндаланг тарғил скелет мушак тўқимаси препаратини микроскоп остида органиш 3. Кўндаланг-тарғил юрак мушаги препаратини микроскоп остида органиш. Препарат № 1. Сийдик пуфагининг силлиқ мушак тўқимаси. Микроскопнинг кичик олчамида сийдик пуфагининг мушак пардаси коринади, улар бир-бирига қарама-қарши жойлашган. Шунинг учун препаратда улар ҳам бойлама, ҳам Кўндаланг кесимларда коринади. Мушак парда қаватлари орасида қон томирларга бой бўлган сийрак бириктирувчи тўқима қатлами мавжуд. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling