Амалий машғулот мавзу: мушак тўҚимаси


Download 1.52 Mb.
bet1/5
Sana03.05.2020
Hajmi1.52 Mb.
#103033
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5202048175413659064


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Мавзу: МУШАК ТЎҚИМАСИ

Таълим модели


Вақт: 160 мин.

Таълим олувчилар сони: 12-14 та

Машғулот отиш жойи

Гистология ва тиббий биология кафедраси ЎҚУВ хонаси

ЎҚУВ машғулотининг тузилиши

Кириш

Назарий қисм

Амалий қисм


Машғулот мақсади:

- ҳамма турдаги мушак тўқимасининг таснифи ва тузилишини билиш, микропрепаратларда уларни диагностика қилиш;

- мушак тўқимасининг ривожланиш манбаини билиш;

- мушак қисқариши механизми ҳақида тасаввурга эга болиш ва унинг турли мушак тўқималаридаги хусусиятлари органиш;

- турли хилдаги мушак тўқималарининг регенерацияси ҳақида тасаввурга эга болиш.


Талаба билиши керак:

- мушак тўқимасининг класификациясини;

- турли хил мушак тўқимасинингмикроскопик ва ултрамикроскопик тузилиши ва функционал аҳамиятини;

- скелет ва юрак мушак тўқималари орасидаги фарқли белгилар;

-турли мушак тўқималарининг гистогенези ва регенерацияси хусусиятлари.


Талаба бажара олиши лозим:

- микропрепаратларда уч турдаги мушак тўқималарини аниқлаш;

- Кўндаланг-тарғил юрак мушаги, скелет мушаги ва силлиқ мушак, уларнинг бир-биридан фарқларини тушунтириш;

- микропрепаратларда ва электроннограммаларда асосий структур компонентларини топиш ва корсатиш, препаратларни тасвирлаш ва уларни чизиш.



Педагогик вазифалар:

-турли хил мушак тўқимасининг хусусиятларини бажарадиган вазифаси билан боғлиқлигини тушунтириш;

- мушак тўқимасининг орган сифатида шаклланишини ёритиб бериш;

- мушак тўқимасининг репаратив ва физиологик регенерацияси ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

-мушак тўқимасининг ёшга қараб озгариши ҳақида тушунча ҳосил қилиш.


ЎҚУВ фаолияти натижалари. Талаба:

-турли хил мушак тўқимасининг хусусиятларини бажарадиган вазифаси билан боғлиқлигини тушунтиради;


- мушак тўқимасининг орган сифатида шаклланишини ёритиб бера олади;
- мушак тўқимасининг репаратив ва физиологик регенерацияси ҳақида тушунчага эга;
- мушак тўқимасининг ёшга қараб озгариши ҳақида фикр юрита олади.

Таълим усуллари ва техникаси

“Ручка стол устида”интерактив ойини, жадваллар, кластер тўлдириш, вазиятли масалалар, тестлар ечиш

ЎҚУВ фаолиятини ташкил қилиш шакллари

Жамоавий, гуруҳларда ишалш

Таълим воситалари

ЎҚУВ адабиётлари, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, банер, гистологик атлас, компьютер, телевизор, микроскоп, микропрепаратлар, видеофильмлар, доска, бор.

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки, ёзма, вазиятли масала, тест


Машғулотнинг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти (160 дақ)

Фаолият

таълим берувчи

таълим олувчилар

1-босқич

Кириш


(10 дақ)

1.1.Давоматни текширади

1.2 Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган

натижаларни етказади.

1.3. Машғулот режаси билан таништиради.

1.4. Талабалар билим ва коникмаларини

баҳолаш мезонлари билан таништиради


Тинглайди, ёзиб олади


Тинглайди

Аниқлаштиради,

саволлар беради


2-босқич

Назарий қисм

(80 дақиқа)


2.1. Мавзу бўйича савол-жавоб ўтказади ва талабаларнинг дастлабки билимларини аниқлайди.

2.2. Талабалар томонидан толиқ озлаштирилмаган саволлар бўйича тушунтириш беради.

2.3. Режага мувофиқ машғулотда қолланиладиган «Ручка стол устида» интерфаол усули сценарийсини баён қилади ва талабаларни кичик гурухларга ажратади.

«Ручка стол устида» интерфаол усули асосида талабалар билимини фаоллаштиради: гуруҳлар ишини (алоҳида иштрокчиларни) баҳолайди, ўзаро баҳолаш натижалари бўйича хулоса қилади.

2.4. Вазиятли масалалар ва тестлар ечиш бўйича топшириқ беради ва бахолайди.

2.5. Мавзуга доир тестлар ечиш бўйича топшириқлар беради.

2.6. ТМИ бўйича топшириқлар бериш.


Саволларга жавоб беради,

Тинглайди,

Саволлар беради

Аниқлаштиради,

саволлар беради,

гуруҳларга болинади.

Гуруҳларда ишлайди,

оз-озини ва ўзаро бир-бирларини баҳолайди;


Мухокама қилади, оз фикрларини билдиради
Тестлар ечади

ТМИ бўйича топшириқни бажаради



3-босқич.

Амалий қисм

(60 дақ)


3.1. Талабаларга машғулотнинг амалий қисми бўйича тушунтириш беради.
3.2 Мушак тўқимасига бағишланган видиороликлар намоиш килинади;

3.3. Талабаларга машғулотнинг амалий қисмини эгаллаш бўйича топшириқ беради.

3.4. Амалий иш натижаларини текширади.


Тинглайди, савол беради
Микропрепаратларни микроскоп остида кўриш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклигини тушуниб олади

Микропрепаратларни микроскоп остида мустақил органади ва альбомга чизади.

Тақдимот қилади


4-босқич.

Якуний қисм

(10 дақиқа)


4.1.Мавзу бўйича якун қилади, қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга эканлигига талабалар эътиборини қаратади. 4.2.Озлаштирилган назарий билимлар, амалий иш натижалари бўйича талабалар билимини бахолайди ва эълон қилади.

4.3. Кейинги машғулот учун вазифа беради, адабиётлар рўйхати, интернет сайтларини эълон қилади



Тинглайди

Тинглайди

Тинглайди,

Ёзиб олади



1.КИРИШ

Мотивация.

Мушак тўқимаси организмнинг турли ҳаракат шакллари ва вазифалари билан боғлиқ: тананинг фазодаги ҳаракати, юракнинг ритмик қисқариши, хазм тизими аъзоларининг перисталтикаси, қон томирлар бойлаб қоннинг ҳаракати, сийдикнинг чиқиши, туғруқ ва бошқалар. Мушак тўқимасининг тузилиши ва келиб чиқиши турли хил, лекин умумий функционал бирликка – қисқаришга эга. Мушак тўқимасининг тузилиши ва фаолиятининг бузилиши, унинг қисқаришининг озгариши оғир касалликларга олиб келади. Шунинг учун шифокорлар мушак тўқимасининг микроскопик хусусиятларини билиши муҳимдир.


Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик

Дарсда олинган билимларни хусусий гистология органилаётганда (юрак қон-томир, хазм, нафас олиш, сийдик ажратиш, жинсий системалар), нормал ва патологик физиологияда, патологик анатомияда, терапияда, жаррохлик, акушерлик ва гинекология, урология, офталмология, онкология ва бошқа клиник соҳаларда қоллаш мумкин.


2. НАЗАРИЙ ҚИСМ

2.1. Назорат учун саволлар:

1. Силлиқ мушак тўқимасининг тузилишидаги характерли хусусиятлар.

2. Силлиқ мушак тўқимасининг тараққиёт манбаи.

3. Силлиқ мушак ҳужайраларининг ултраструктураси.

4. Кўндаланг-тарғил скелет мушаги тузилишининг хусусиятлари.

5. Саркомер нима?

6. Триада нима? Унинг мушак қмсқаришидаги роли.

7. Юрак мушак тўқимасининг скелет мушагидан қандай фарқи бор?

8. Мушак толаларидаги Кўндаланг чизиқлилик нимага асосланган?

9. Ингичка ва йўғон филаментларнинг таркибига қандай оқсиллар киради?

10. Миоэпителиал ҳужайралар, уларнинг келиб чиқиши, тузилиши ва вазифаси.

11. Скелет мушак тўқимасининг регенерацияси қандай юз беради?

12. Қисқарувчи кардиомиоцитларнинг тузилиши.

13. Отказувчи ва қисқарувчи кардиомиоцитлар структурасидаги фарқ нима?

14. Z – чизиқ нима ва уни қандай оқсиллар ҳосил қилади?

15. Типик кардиомиоцитлар учун қандай ҳужайралараро бирлашиш характрлидир?

Талабаларнинг мустақил иши учун.

16. Силлиқ мушак тўқимасининг қисқариш механизми.

17. Силлиқ мушак тўқимасининг осиши ва регенерацияси.

18. Кўндаланг тарғил мушак тўқимасининг қисқариши ва бошашиш механизми, уларнинг регуляцияси.


2.2. Машғулот мазмуни
Мушак тўқимасининг классификация:

І. Морфофункционал.

ІІ. Гистогенетик.

І. Морфофункционал- унинг асосида қисқарув органеллаларнинг тузилиш принципи етади.

І.1. Кўндаланг- тарғил ( textus muscularis striatus)

І.1.а. Скелет

І.1.б. Юрак

І.2. Силлик (textus muscularis nostiatus)

ІІ. Гистогенетикекикелибчиқишманбаьигакора.

ІІ.1. Мезенхимадан

ІІ.2. Эпидермадан (тери эндодермаси ва хорда олди пластинкасидан)

II.3. Нейрал (нерв трубкасидан )

II.4.Целомик (миоэпикардиал пластинкадан )

II.5.Соматик ( миотом )

II.1-II.3. Силлик мушак тўқимаси

II.4-II.5. Кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси

Гистогенетик классификацияга асос қилиб ўзак ҳужайра ва дифферон тушунчаси олинган.

Мушакнинг барча турларида қисқариш йўғон миозин филаментларининг ингичка актин филаментлари орасида сирпаниши хисобига амалга ошади. Сирпанишнинг кучи актин хамда миозин ўртасидаги Кўприкларга бошқа оқсилларнинг таъсири натижасида хосил бўлади.

Мушак ҳужайраларидаги айрим органеллалар озига хос номаланади. Мушак ҳужайраси цитоплазмаси сарКўплазма (грекча sаrkos - гошт + plasma - тузилма), ЭПТ эса сарКўплазматик тор деб номланади. Сарколемма бу - (грекча sarkos - гошт + lemma - парда) ҳужайра мембранаси ёки плазмолеммадир.
Тиббий аҳамияти

Скелет мушаги толалари диаметридаги фарқлар мушакнинг озига хос хусусиятлари, одамнинг ёши, жинси, овқатланиши ва жисмоний чиниққанлигига боғлиқ. Маълумки, жисмоний машқлар мушакни ривожланиши ва ёғ қатламларини камайишига олиб келади. Мушак вазнининг бундай йол билан ошиши ҳар мушак толаси диаметрининг катталашуви ва толаларда янги миофибриллаларнинг ҳосил болиши билан боғлиқ. Ҳужайра ҳажмининг ошиши билан тавсифланувчи мазкур жараён гипертрофия деб номланади (грекча hyper-ота+trophe-овқатланиш); ҳужайралар сонининг осиши ҳисобига тўқиманинг осиши «гиперплазия» термини билан белгиланади (грекча hyper-ота+рlasis-тузилма). Гиперплазия скелет, юрак мушакларида кузатилмайди, лекин ҳужайралари митоз болиниш хусусиятини йоқотмаган силлиқ мушак тўқимасида амалга ошади. Гиперплазия Кўпинча бачадон мушагида (ҳомиладорлик вақтида ҳам гипертрофия, ҳам гиперплазия) қайд этилади. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13th edition 191-бет)



3 хил мушак турларининг солиштирма структур-функционал фарқлари






Скелет мушаги

Юрак мушак тўқимаси

Силлиқ мушак




Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling