Амалий машулот б´йича дарс ´тиш
Таълим усуллари ва техникаси
Download 0.69 Mb.
|
2 5228878440974778971
- Bu sahifa navigatsiya:
- Укитиш анжомлари
- Укитиш шакли
- 2. Мотивация
- 3. Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик
- 4. Машғулот мазмуни: 4.1 Назарий қисми Анатомик-физиологик маълумотлар.
2. Мотивация Талабаларга касаллик огир асоратларга олиб келмасдан уз вактида адекват амалиётлар утказиш зарурлигини тушунтириш, агар асортлар ривожланган булса энг самарали ва замонавий диагностика ва жаррохлик давоси усуллари билан таништириш, амалиёт вакти ва ундан кейинги даврларда булиши мумкин булган асоратлар ва уларни олдини олиш усуллари билан таништириш. Талабаларда клиник таффакурни шакллантириш. Муаммо тугрисида талабаларда дунё тиббиёти нуктаи назаридан ёндошишни шакллантириш. 3. Фанлараро ва фан ичида боғлиқлик Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг нормал анатомия, нормал ва патологик физиология фанлари бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар гастроэнтерология, ички касалликлар ва бошқа клиник фанларни ўрганилганда керак бўлади. 4. Машғулот мазмуни: 4.1 Назарий қисми Анатомик-физиологик маълумотлар. Чувалчангсимон ўсимта кўричакнинг орқа-медиал деворидан узунасига кетган учта мушаклар учрашган жойдан чиқади. У турли ҳолатни эгаллаб, узунлиги 6-16 см, диаметри эса 5-9 мм бўлган ёпиқ цилиндр шаклига эга бўлади. Ёши ўтган организмда ўсимта кичраяди, деворлари склеротик ўзгаришларга учрайди, натижада унинг бўшлиғи торайиб, ҳатто йўқолиб кетиши кузатилади. Чувалчангсимон ўсимтанинг ретроцекал жойлашиши, 9-25 % ҳолатларда кузатилади. Ретроцекал ўсимта жойлашишининг 3 тури фарқланади: Қорин парда ичида жойлашиши; Қорин девори ичида жойлашиши; Қорин орти бўшлиғида жойлашиши. Чувалчангсимон ўсимта фаолияти: Шиллиқ қаватида ишлаб чиқариладиган суюқлик таркибида амилаза ва липаза бўлиб, овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этади. Таркибида кўп миқдорда лимфатик фолликулалар бўлиб, ҳимоя вази-фасини бажаради. Таркибида перистальтикани кучайтирадиган гормон бўлиб, чувал-чангсимон ўсимта ҳолати рефлектор равишда меъда, 12 бармоқли ичак ва бошқа аъзоларга таъсир қилади. Демак, юқоридагиларга асосланган ҳолда қуйидаги ҳулоса келиб чиқади: чувалчангсимон ўсимта инсон организмида маълум вазифани бажарувчи зарур аъзолардан бири бўлиб, фақатгина патологик ўзгаришлар мавжуд бўлгандагина уни олиб ташлаш тўғри бўлади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling