Амалий математика ва информатика
Download 17.75 Kb.
|
1 2
Bog'liq2-сонли баённома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи масала юзасидан
- Турли хил масала юзасидан
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1.
Иккинчи масала юзасидан кафедра мудири ф.м.ф.д.доц.Ч.Б.Нормуродов кафедранинг йиллик иш режаси билан таништирди, режа тўғрисида кафедра аъзоларининг фикр ва мулохазаларини сўради. Ўқитувчилар ўз шаҳсий режаларини барча бандларини тўлдириш лозимлигини айтиб ўтилди ва кафедрага тегишли бўлган фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуаларнинг камчиликлари ва ютуқлари тўғрисида фикр билдирилди.
Учинчи масала юзасидан кафедра катта ўқитувчиси ф.-м.ф.н А.Тойиров сўзга чиқиб, Университет барча таълим йўналишларида кафедрага тегишли бўлган дарсларнинг Hemis тизимига жойлаштирилиш холати ва тайёргарлиги таҳлили тўғрисида ўз фикрини билдирди ва ёш ўқитувчиларнинг йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларини бартараф этиши бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди. Турли хил масала юзасидан Ободонлаштириш ишларини бориши хақида кафедра мудири ф.м.ф.д. проф.Ч.Б.Нормуродов гапирди. У ободонлаштириш ишлари давом этаётганлиги ва хар бир кафедра аъзоси бунга яна ҳам масъулият билан қараши ҳамда жадвал асосида кафедрага ажратилган майдонни ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиши шартлигини таъкидлаб ўтди. Кўрилган масалалар юзасидан ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. 1. Университет ректорининг 2022-йил 25-июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 14-июлдаги 226-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 140-У ва “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2/17-2/11-28 буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 170-У сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Шўрчи ва Қумқўрғон туманида кафедранинг филиали ташкил этилсин ва ўқув лабораторияси фаолияти йўлга қўйилсин. 3. Кафедра филиалига кафедрадан жамоатчилик асосида фаолият юритадиган раҳбар этиб кафедра катта ўқитувчиси А.Тойиров тайинлансин. 4. Кафедра катта ўқитувчилари А.Тойиров ва М.Джураев, К.Ғуломқодиров, Ш.Юлдашев, И.Менглиевга Шўрчи тумани мактаблари, Ш.Менглиев, Н.Бабахаджаева, Н.Тухтаева, И.Чориев Қумқўрғон тумани мактаблари билан келишган ҳолда 2022-2023 ўқув йили учун кафедра иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилсин. 5. Кафедра профессор-ўқитувчиларидан А.Тойиров, М.Джураев, К.Ғуломқодиров, Ш.Юлдашев, И.Менглиевлар Шўрчи тумани, Ш.Менглиев, Н.Бабахаджаева, Н.Тухтаева, И.Чориевлар кафедра ва Қумқўрғон тумани мактаб фаолиятига жалб этилсин. 6. Уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: мактаб ўқув жараёнида информатика ва ахборот технологиялари, интернет ресурслари, маълумотлар базалари ва улардан самарали фойдаланишдаги ўқув-услубий, ташкилий-услубий ва илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, такомиллаштириш ва ривожлантиришга илмий-услубий, ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш; мактабнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ фанлар бўйича ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этишга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш; - мактаб педагоглари малакасини оширишга кўмаклашиш, хусусан, уларнинг илғор таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация воситаларидан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш; мактаб педагогларини, хусусан, ёш иқтидорли педагогларни илмий-тадқиқот жараёнига фаол жалб этиш; мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб бориш; мактабда ҳамкорликда илмий-услубий ва илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, халқаро ўқув ва илмий-тадқиқот алоқаларини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш; мактаб ўқувчи-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш. 5. Ушбу масала юзасидан А.Тойировга: бир ҳафта муддат ичида мазкур буйруқнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотларни асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда иш режасидан нусха топшириш вазифаси юклатилсин. 6. Ушбу қарорнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман. 2. Кафедрага тегишли бўлган фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар ва силлабусларнинг тайёргарлик ҳолати ижобий деб топилсин. 3. Университет барча таълим йўналишларида кафедрага тегишли бўлган дарсларнинг Hemis тизимига жойлаштирилиши ва ўтилишига тайёргарликнинг назорати йўлга қўйилсин. Йиғилиш раиси: ф.м.ф.д. проф.Ч.Б.Нормуродов Котиб: к.ўқ Н.Р. Тўхтаева Download 17.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling