2016 йил
З.Р.Рахмонов физика-математика фанлари доктори.
Кафедра “Амалий математика ва компьютер таҳлили” кафедраси деб юритила бошлади.
2017 йил
Кафедрада 2017 йилда Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида 1 та фундаментал, 1 та амалий ва 3 та инновацион лойиҳалар бўйича илмий татқиқотлар олиб борилди.
а) Фундаментал дастурлар доирасида:
1. ОТФ-4-30 «Икки марта ночизиқли кросс системанинг манба, конвектив кўчиш, ўзгарувчан зичлик, манба ёки ютиш таъсиридаги сифат хоссаларини тадқиқ қилиш» номли республика миқёсидаги фундаментал грант. (Лойиҳа раҳбари: проф. Арипов М.)
б) Амалий дастурлар доирасида:
1. А-5-44 «Колмогоров-Фишер типидаги ночизиқли биологик популяция системаларини сонли моделлаштириш». (Лойиҳа раҳбари: проф. Арипов М.)
в) Инновацион лойиҳалар дастури доирасида:
3. И-2016-4-15. Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва тадбиқ этиш (Олий таълим муассасалари мисолида). (Лойиҳа раҳбари: проф. Лутфиллаев М.)
Фундаментал дастурлар доирасида:
Автомодел таҳлил асосида Зельдович-Компанейц типидаги (кросс диффузия учун фундаментал ечим) ечим курилди. Кросс система учун Фужита типидаги критик кўрсаткич ва Коши масаласининг глобал ечими мавжудлиги ўрнатилди, манба ёки ютилишга эга ҳоллар учун кросс-система ечимининг локаллашиш ва чекли тезликда тарқалиш эффекти ўрнатилди.
Амалий дастурлар доирасида:
А-5-44 «Колмогоров-Фишер типидаги ночизиқли биологик популяция системаларини сонли моделлаштириш» мавзуида икки карра чизиқсиз Колмогоров-Фишер типидаги биологик популяция тенгламалари ва системаларининг математик моделлари сонли ва аналитик тадқиқ қилинмоқда.
Инновацион лойиҳалар дастури доирасида:
И-2016-4-15. Олий таълим муассасалари кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида фойдаланишнинг дастурий таъминоти яратилди, ҳозирда ТАТУ ва ЎзМУ кутубхоналари мисолида тадбиқ этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |