Турли-иқтидор эгаларини самарали ўқитиш учун махсус дастур ишлаб чиқиш талаб этилади. Турли комбинацияларда қўлланилиши мумкин бўлган таълимнинг 4 та стратегиясини ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг ҳар бири қайсидир маънода иқтидорли болаларнинг ўқув дастури учун талаб вазифасини ўтайди; - Турли-иқтидор эгаларини самарали ўқитиш учун махсус дастур ишлаб чиқиш талаб этилади. Турли комбинацияларда қўлланилиши мумкин бўлган таълимнинг 4 та стратегиясини ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг ҳар бири қайсидир маънода иқтидорли болаларнинг ўқув дастури учун талаб вазифасини ўтайди;
- 1. Тезлаштирилган. Бу стратегия тараққиётнинг юқори темпи билан ажралиб турувчи болаларнинг эҳтиёж ҳамда имкониятларига асосланади. Шуни инобатга олиш зарурки, тезлаштирилган таълим билимларни чуқурлаштириш ҳамда бойитиш вазифасини бажарсин. Бунга мисол қилиб ёзги ва қишки оромгоҳларни маҳорат мактабини ижод устахонасини келтириш мумкин. Уларни турли иқтидор эгаларини интенсив ўқитиш дастури асосида фаолият юритадилар.
2. Чуқурлаштирилган. Бу тип у ёки бу билим соҳасига қизиқиши баланд бўлган болаларнинг қизиқишларига асосланган бўлади. Бунда курснинг чуқурроқ ўзлаштириш талаб этилади. - 2. Чуқурлаштирилган. Бу тип у ёки бу билим соҳасига қизиқиши баланд бўлган болаларнинг қизиқишларига асосланган бўлади. Бунда курснинг чуқурроқ ўзлаштириш талаб этилади.
- Бироқ чуқурлаштирилган дастурни қўлланилиши барча муаммоларни ҳал этмайди. Биринчидан барча иқтидорли болаларда у ёки бу аниқ билим ёки фаолият соҳасига қизиқиш уйғонмайди уларнинг қизиқишлари кенг бўлади. Иккинчидан муайян бир соҳа бўйича чуқурлаштирилган билимлар боланинг умумий тараққиётига зарар етказиши мумкин. Бу камчиликлар бойитилган дастурни қўллаш орқали бартараф этилади.
3. Бойитилган. Ушбу стратегия анъанавий таълим чегараларидан келиб чиқувчи муаммо мавзуларини мухокамасида ранг-баранг усулларни қўллаш орқали амалга ошириладиган типдир. Қолаверса ушбу стратегия турли болаларни турлича ўқитиш мумкинлиги билан фарқлидир. Бу дастур анъанавий машғулотларида ёки турли трененг, семинар тадқиқотчилик лойиҳаларида қўлланилиши мумкин. Жаҳон инновацион таълими айнан бойитилганлиги таълимнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. - 3. Бойитилган. Ушбу стратегия анъанавий таълим чегараларидан келиб чиқувчи муаммо мавзуларини мухокамасида ранг-баранг усулларни қўллаш орқали амалга ошириладиган типдир. Қолаверса ушбу стратегия турли болаларни турлича ўқитиш мумкинлиги билан фарқлидир. Бу дастур анъанавий машғулотларида ёки турли трененг, семинар тадқиқотчилик лойиҳаларида қўлланилиши мумкин. Жаҳон инновацион таълими айнан бойитилганлиги таълимнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |