Amaliyot o‘tashning


Transport vositalarini ro‘yxatga olish va imtihon o‘tkazish bo‘limining vazifalarini o‘rganish


Download 350.97 Kb.
bet6/13
Sana31.01.2024
Hajmi350.97 Kb.
#1818561
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
avaz-k-hisobot

Transport vositalarini ro‘yxatga olish va imtihon o‘tkazish bo‘limining vazifalarini o‘rganish


Avtotransport vositasining oldi-sotdi (hadya qilish, ayirboshlash) shartnomasi notarial tartibda tasdiqlangandan so‘ng ushbu avtotransport vositasi 10 kun ichida egasining doimiy yashash joyidagi Yo‘l harakati xavfsizligi davlat xizmatida (YHXDX) ro‘yxatdan o‘tkazilishi va ro‘yxatdan o‘tkazish davlat raqami belgisi (RO‘DRB) olinishi lozim
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган
ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.



1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб юритилади) учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида

3. Транзит РЎДРБ учун





базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида

Изоҳ:
йўқотилган РЎДРБлари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади;
йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларини сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларини бериш учун тўлов ундирилмайди.
(1 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон)
Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни сотиш учун маълумотнома-счёт бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.



6. Бир дона маълумотнома-счёт учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида

(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон)
Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.


7. Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун



базавий ҳисоблаш миқдорининг10 фоизи миқдорида

Изоҳ:
нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.


8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш



базавий ҳисоблаш
миқдорининг 70 фоизи

учун




миқдорида

Изоҳ:
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг, шу жумладан вақтинчалик гувоҳноманинг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.

  1. Download 350.97 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling