Амда молиявий натижаларни


А. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana18.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1209975
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
54 05.02.1999

А. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Низомда келтирилган харажатлар таснифи энг аввало бухгалтерия ҳисобида 
харажатларни тўғри ва тўлиқ акс эттиришга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг 
молиявий ҳисоботини тузиш учун унинг фаолияти молиявий натижаларини (фойда ёки 
зарарни) аниқлашга йўналтирилгандир.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг 
қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади: 
— маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан 
сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ=ССТ-ИТ, 
бунда,
ЯФ — ялпи фойда; 
ССТ — сотишдан олинган соф тушум; 
ИТ — сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
— асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда 
билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа 
даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ — асосий фаолиятдан олинган фойда; 
ДХ — давр харажатлари; 
БД — асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ — асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;
— хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган 
фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида 
ҳисоблаб чиқилади:
УФ=АФФ+МД-МХ,
бунда,
УФ — умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; 
МД — молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;


МХ — молиявий фаолият харажатлари;
— солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 
плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида 
аниқланади: 
СТФ=УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ — солиқ тўлангунгача олинган фойда; 
ФП — фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; 
ФЗ — фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект 
ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонунчиликда назарда 
тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар 
олинган фойдани ифодалайди: 
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 
153-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 
09/22/153/0266-сон) 
СФ= СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ — соф фойда; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ДС — фойдадан тўланадиган солиқ; 
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда) 
БС — бошқа солиқлар ва тўловлар. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling