Аҳмедова З. М
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Телефон” ўйини.
- “Каптарларга дон бер” ўйини.
“Нима етишмайди?” ўйини.
Мақсад: ―К‖ товуши билан келадиган бўғин,сўз,гапларни тўғри ва аниқ талаффуз этишга эришиш. Ўйиннинг бориши: Болалар стулчаларида ўтиришади.Тарбиячи стол устига копток,коса,эшик,капалак,китоб,лейка расимларини ѐки ўйинчоқларни териб қўяди ва болаларга бу ўйинчоқларни диққат билан кўриб олишни таклиф этади. Чақирилган бола эшик орқасида туради.Бошқа бир бола эса ўйинчоқлардан биронтасини яширади,эшик орқасида турган бола келиб қайси ўйинчоқ етишмаслигини айтади. Шундан кейин тарбиячи,номида ―К‖ҳарифи бор бўлган расимларни кўрсатади,болалар уларнинг номларини айтадилар. “Телефон” ўйини. Мақсад: Болаларни ―Г‖товуши билан келадиган сўзларни аниқ ва тўғри талаффуз этишга ўргатиш. Ўйиннинг бориши: Болалар стулчаларда бир қатор бўлиб ўтиришади.Тарбиячи биринчи бўлиб ўтирган болага сўзни пичирлаб айтади.У ҳам ѐнидаги болага пичирлаб айтади. Шу тариқа,айтилган сўзни 72 бир-бирларига пичирлаб айтадилар.Сўнгра сўзни биринчи бўлиб айтган бола қаторнинг охирига бориб ўтиради.Бола охирги сўзни айтиб бўлганларидан кейин уларга тарбиячи расм бўйича кичкина гап тузишни таклиф этиши мумкин. Методик кўрсатма: ―Телефон‖ ўйинини ўйнаганда болалар сўзни бир-бирига пичирлаб айтадилар. “Каптарларга дон бер” ўйини. Мақсад: Болалар нутқида ―Г‖ товушини хосил қилиш. Ўйиннинг бориши: Болалар ярим доира шаклида ўтирадилар.Логопед болаларга эртак айтиб беради. Бор эканда,йўқ экан.Қадим замонда бир бола яшаган экан.Бола қушларни айниқса каптарларни яхши кўрар экан.У каптарларга ин қурибди.Каптарлар боланикига меҳмонга келишар экан.Ҳар куни эрталаб бола еаптарларга дон сочиб уларни ―гул-гул-гул‖ деб чақирар экан.Бу овозни эшитган каптарлар учибкелиб,донларни чўқиб,болага ―гу-гу- гу‖ деб рахмат айтишар экан.Логопед битта болани ўртага чақириб каптарларни чақириш овозига тақлид эттиради гул-гул-гул.Қолган болалар каптарлар бўлиб болага рахмат айтишадилар гу-гу-гу.Сўнг болалар ролларини алмашадилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling