Аҳмедова З. М
Болалар билан олиб бориладиган логопедик коррекцион ишларда ўйиннинг аҳамияти. 2
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
1. Болалар билан олиб бориладиган логопедик коррекцион ишларда
ўйиннинг аҳамияти. 2. Ўйин ва уларнинг турлари. 3. Миллий ўйинлар орқали мактабгача ѐшидаги болаларда миллий ғурурни шакллантириш. 4. Тайѐрлов ўйинларини ўтказиш методикаси. 5. Товушларни тўғри талаффуз этишга қаратилган ўйинлар. 6. Дудуқланишни бартараф этишга қаратилган ўйинлар. 7. Майда қўл моторикасини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар. Бу дарслик талабаларга нафақат ўқиш даврида, балки махсус мактабгача тарбия муассасаларда машғулотлар ўтказишда ҳам ѐрдам беради. 7 Дарслик ўзбек тилида биринчи марта нашр қилинмоқда. Дарслик юзасидан маориф ҳодимлари ва мутахассислар ўз фикр мулоҳазаларини билдирадилар, деган умиддамиз. Махсус мактабгача тарбия муассасаларида логопедик ўйиннинг мазмуни ва вазифалари. Нутқ бу кишилараро алоқа қуроли, миллий бойлик, ҳамда тарбия, маориф ва ижодиѐт учун қудратли воситадир. Нутқ болаларда аста-секинлик билан катталар нутқи асосида ривожланиб боради. Бола катталарга тақлид қилиш орқали товуш ва сўзларни тўғри талаффуз қилишга ўрганади. Болалар ўсиб ривожланган сари нутқи ҳам ривожланиб боради. У ѐки бу даражадаги нутқ бузилишлари бола шахсининг шаклланишига билиш фаолиятининг ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. Мактабгача ѐшдаги болаларни асосий фаолияти бу ўйиндир. Ҳар қандай ўйин турлари, ўйин элементлари нутқида нуқсони бор болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишларни барча босқичларида фойдаланилади. Ўйин фаолиятидан кенг фойдаланиш ўйин орқали болага ҳар томонлама таъсир этишидир. Болаларда нутқнинг тўлиқ шаклланиши ва рифожланиши учун машғулотларда логопедик ўйинлардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Муаллифларнинг аксарияти ўйинни нутққа таъсир этувчи восита сифатида қарашган. Ўйиннинг эмоионал томони болаларда қизиқиш уйғотади ва логопедга болага керакли вақтда таъсир кўрсатиш учун имконият беради. Логопедик ўйин машғулотларида болалар билан: - нафасни ривожлантиришга оид ўйинлар; - эшитув диққатини ривожлантиришга оид ўйинлар; - нутқ аппарати ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар; - товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган ўйинлар; - дудуқланишни бартараф этишга оид ўйинлар; - майда қўл моторикасини ривожлантиришга оид ўйинлар ўтилади. 8 Махсус ташкил қилинган логопедик машғулотлар тизими негизидагина болалар нутқидаги камчиликларни бартараф этиш, коррекциялаш ҳамда нутқнинг ривожланишига эришиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling