Аҳмедова З. М


§1. Дудуқланишин бартараф этишда ҳаракатли ва дидактик ўйинлар


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/60
Sana15.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1478272
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60
Bog'liq
Logopedik o`yin

 
§1. Дудуқланишин бартараф этишда ҳаракатли ва дидактик ўйинлар. 
Дидактик ўйинлар. 
Дидактик ўйинлар катталар томонидан тузилади, ўзига хос маълум 
бир мазмун ва қоидаларга эга бўлиб, болаларни юқори даражадаги 
фаолликка ундайди. Эшитиш ва кўриш қобилиятини, майда қўл 
маторикани, тақлидчиликни, ихтиѐрий хотирани ривожлантиради.
Аниқ қоидали ва ҳаракатли дидактик ўйинлар барча дудуқланувчи 
болаларни бир ҳолатга қўяди, бу эса уларда интизомлиликни тарбиялашга 
имкон беради. Дидактик ўйинларда логопед нутқи намуна сифатида катта 


110 
аҳамиятга эга. Логопеднинг нутқи коррекциялаш курсининг бошларида 
болаларнинг тинч алоқа қилишларига ѐрдам беради. 
Дудуқланувчи болаларнинг нотўғри нутқи ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз 
бўлса ҳам ўйин давомида намоѐн бўлади. Ўз камчилигини билиш, ўз 
нутқларидан қўрқиш кабилар болаларни ўйин фаолиятига киришишларига 
қийинчилик туғдиради. 
Бундай болалар ўйин давомида пассив кузатувчи бўлиб қатнашадилар 
ѐки умуман қатнашмайдилар. Баъзида эса аксинча болалар ўйинда фаол 
иштирок этадилар. 
Дидактик ўйинлар орқали бу каби камчиликларни бартараф этиш 
мумкин. Турли ѐшда дидактик ўйинлар мазмуни, қоидаси ўзгариб боради. 
5 ѐшдаги болалар дидактик ўйинларда предметлар сони ва сифати, уларни 
ташқи кўриниши бўйича таққослашни ўрганадилар. Бу ѐшда ―Ким 
биринчи уйчани қуради?‖, ―Ажойиб халтача‖, ―Доираларни йиғиштир‖, 
―Рангли идишлар‖ каби ўйинлар ўйналади. 
6 ѐшдаги болалар учун ўйинлар мураккаброқ тусда бўлади, улар 
―Магазин‖, ―Жуфтини топ‖, ―Расмларни жойлаштир‖, ―Кимга қанча‖, 
―Домино‖, ―Ким нима қиляпти‖, ―Зоологик лото‖, ―Лего конструктор‖, ―4 
чиси ортиқча‖ каби ўйинлардир. Бу ѐшда мусиқали дидактик ўйинлардан 
фойдаланиш болалар ҳаракат координацияларниривожлантиради, буларга: 
―Қайси мусиқа асбоби‖, ―Овозни қайтар‖, ―Мусиқий садо‖ кабилар 
киради. 
Дидактик ўйинларда боланинг луғат захираси кенгаяди, нутқнинг 
грамматик қурилиши, психик жараѐнлар ва энг муҳим билиш жараѐнлари 
такомиллашади. 
Ушбу ўйинлар дудуқланувчи болаларда суҳбат давомида тўғри тута 
билиш, ўз фикрларини кетма-кет, аниқ айтиб бера олиш кўникмаларини 
шакллантиради. 
Расмли дидактик ўйинларда болалар предмет ва ҳодисаларни 
классификация қиладилар, бу эса уларни ақлий фаоллигини оширади. 


111 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling