Аҳмедова З. М
Дудуқланишни бартараф этишда ҳаракатли ўйинлар
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
Дудуқланишни бартараф этишда ҳаракатли ўйинлар.
Ўйин мактабгача тарбия ѐшидаги болалар учун энг яқин, энг севимли машғулотдир. Ўйин болалар учун эрмак эмас, балки болаларнинг куч ва қобилиятини ўстиришга ѐрдам берадиган муҳим воситадир. Болалар ўйин жараѐнида теварак-атрофдаги ҳаѐт ва табиат ҳодисалари билан танишадилар, нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини билиб оладилар. Болалар теварак-атрофдаги кўрган нарсаларини ўйинда ифодалаб, ҳар хил ҳаракатларни бажарадилар, кўрган-билганларини ўзларича актив талқин қилишга ҳаракат қилиб, пировардида ифодаланаѐтган нарсаларини яхшироқ тушуниб, билиб оладилар. Ўйин давомида болалар юрадилар, сакрайдилар, югурадилар, ўрмалайдилар, бирон буюмни ирғитадилар, натижада уларнинг мускуллари ривожланади ва сезги органлари ривожланади, улар организмининг ҳает фаолияти янада ўсади. Болалар ўйин вақтида ўртоклари билан, катталар билан, ўйинчоқлари билан гаплашадилар, жамоа бўлиб ўйнаганларида ҳар бир боланинг нима иш қилиши кераклигини биргаликда муҳокама қиладилар. Булар болаларнинг нутқ ва фикрлаш қобилиятини ўсишга, савияси кенгайишига, хотирасини мустаҳкамлашга ѐрдам беради. Ўйинда боланинг иродаси, ўз ҳаракатларини ўйин қоидасига бўйсундира олиш кўникмаси ўсади, у ўзини қўпол (ҳатти- ҳаракатлар қилишдан тияди, зарур бўлганда чаққон ҳаракат қилишга (бекиниш, югуриш, тез фикрлар ва оғир аҳволдан қутулиб кета олиш чорасини топишга) ўрганади. Умуман, болалар жамоа ҳолда ўйинлар ўйнар эканлар, улар бу жараѐнда жамоа орасида ўзини қандай тутиш қоидаларини ўрганадилар, уюшқоқлик билан ўйин ўйнаш кўникмаларини ҳосил қиладилар. Ўз зиммаларига тушган ролларни бажаришда катта маъсулиятни ҳис этишга одатланадилар. Ўйиннинг муҳим хусусияти шундаки, болалар эгаллаб олишлари қийин бўлган билим ва кўникмаларни ўйин орқали осонгина ўзлаштириб оладилар. 112 Бола фаолияти жараѐнида ўзига завқ уйғотадиган ѐрқин, оҳангдор нарсалар билан ўйнашга интилади. Бола сезги органлари орқали идрок этган теварак-атрофдаги нарса ва табиат ҳодисалари унинг хотирасида тасаввур тарзида сақланиб қолади. Ўйинга раҳбарлик қилиш дегани ўйинни шунчаки четдан кузатиб туриш ва унга четдан туриб иштирок этиш дегани эмас, албатта. Логопед ўйин хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос йўллар билан раҳбарлик қилиш керак. Логопед ўйинга раҳбарлик қилиб, ўйин мазмунини бойитади, боланинг ижодий қобилиятини ўстиради, яхши ахлоқий сифатларни тарбиялайди. Шундай қилиб, ўйин болаларни ҳар томонлама ривожлантириш воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. Ҳар хил гуруҳ ѐшидаги болалар билан ўтказилган ўйинлар турли-туман бўлиб, уларнинг бир-биридан фарқи катта. 5-6 ѐшли дудуқланувчи болалар билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинларнинг кўпи сюжетли ўйинлар бўлиб, унда болалар муайян бир қоидага (масалан: қуѐн инидан маълум сигналдан сўнггина чопиб чиқиши мумкинлигига) риоя қилган ҳолда айиқ, қуѐннинг юриши сингари ҳаракатларни бажардилар. Логопед болалар билан кўпинча биргаликда ўйнаб, уларни ўйин қоидасини бажаришга одатлантирадилар. Шу билан бир қаторда сюжетсиз ўйинлар ҳам ўтказилади, бунда чопиш, сакраш, мувозанат сақлашни машқ, қиладилар. Улар ҳар бир ҳаракатни энди илгаригига қараганда қоидага риоя қилган ҳолда бажарадилар. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ҳаракатли ўйин дудуқланувчи болаларнинг ҳаракат қилишига бўлган зарурий эҳтиѐжини қондирувчи энг севимли ва қизиқарли фаолиятдир. Дудуқланувчи болалар бино ичида ҳам, очиқ ҳавода ҳам сайрга чиққанлари мумкин. Бунда керак бўладиган махсус жиҳозлар: мувозанат сақлаш машқларини бажариш учун скамейкалар, тирмашиб чиқиш учун илгакли нарвончалар шулар жумласидандир. Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда гуруҳ хонаси ѐки залдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун гуруҳ хонасида кўпроқ жой қолдириш: болаларнинг эркинроқ ҳаракат қила олишга имкон яратиш мақсадида 113 столларни хонадон ташқарига олиб чиқиш, қолган мебелларни иложи борича четроқда суриб қўйиш лозим. Тез таъсирланадиган, ҳаддан ташқари ҳаракатчан болалар алоҳида эътиборни талаб қилади: улар билан кам ҳаракатланувчан органларни ҳаракатга келтирадиган ҳаракатли ўйинларни тез-тез ўйнаб туриш зарур. Қуйида, биз мактабгача тарбия ѐшидаги дудуқланувчи болалар учун текширув натижалари таҳлилига асосланиб қуйидаги ҳаракатли ўйинларни тавсия қиламиз. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling