Аҳмедова З. М


  III боб. Товушларни тўғри талаффуз этишга қаратилган ўйинлар


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/60
Sana15.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1478272
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
Logopedik o`yin

 


53 
III боб. Товушларни тўғри талаффуз этишга қаратилган ўйинлар. 
 
Маълумки,товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда унинг 
сабабларига алоҳида эътибор берилади.Чунки,артикуляцион моторика 
ҳаракатчанлигининг 
етишмаслиги 
ва 
фонематик 
идрокнинг 
ривожланмаганлиги товушлар талаффузидаги камчиликларни келтириб 
чиқариши ҳаммага маълум. 
Даставвал,артикуляцион 
моторикани 
ҳаракатчанлиги 
ошириш 
ишларидан бошлаш лозим.Фонематик идокни шакиллантириш ва 
ривожлантириш ишлари эса товушни нутққа қўйиш ва мустаҳкамлаш 
ишлари билан параллел равишда олиб борилади. 
Қуйида биз,товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда 
фойдаланиш мумкин бўлган ўйинлар гуруҳини келтириб ўтамиз. 
Ўзбек тилимизнинг хусусиятларидан келиб чиқиб,болаларни тўғри 
талаффузга ўргатишда логопедик ўйинлардан фойдаланиш йўлларини 
такомиллаштириш мақсадида бой абадий меросимиздан намуналар 
келтирамиз. 
 
§1. Сирғалувчи товушларни нутқга қўйиш, мустахкамлашга оид 
ўйинлар. 
 
Товушлар талаффузининг бузилиши аоосан артикуляцион жиҳатдан 
талаффуз қилиш қийин бўлган товушларда кузатилакди.Шундай товушлар 
қаторига сирғалувчи ва шовқинли товушлар киради. 
Бу товушлардаги камчиликларни бартараф этиш ишларини болалар 
учун 
қизиқарли 
бўлган 
ўйин 
фаолияти 
билан 
боғлаб 
ўтиш 
орқали,коррекциялаш ишининг самарадорлиги ошади. 
Қуйида 
келтирилган 
ўйинлар 
сирғалувчи 
товушларни 
шакиллантиришга қаратилган. 


54 
“Насос” ўйини. 
Мақсад: Болаларга ―С‖ товушини тўғри талаффуз этишга ўргатиш. 
Ўйиннинг бориши: Болалар стулчаларда ўтиришади.Тарбиячи 
болаларга шундай дейди: - Ҳозир биз велосипедда сайр қиламиз.Велосипедда 
сайр қилишдан аввал унинг камерасига ҳаво дамланганми ѐки йўқми шуни 
текширамиз.Велосипед узоқ вақтгача минилмаганлиги сабабли камераси бир 
оз бўшаб қолибди.Унга дам бериш керак.Насос билан камерага ҳаво 
юборамиз.Насосдан чиқаѐтган ҳақо С-С-С,деб овоз чиаради.Болалар аввал 
бирма-бир,сўнгра биргаликда насос ҳаракатига тақлид қилиб,камерага дам 
урадилар.Камерага дам бериш вақтида С-С-С товушини чўзиброқ этадилар. 
Методик кўрасатма: Болалар С товушини тўғри талаффуз ишлари учун 
лаб,тил ҳолати ва оқимининг тил ўртасидан ишга зътибор бериб бориш 
зарур. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling