Амир Темур Буюк давлат арбоби ва саркарда


Амир Темур - Буюк давлат арбоби ва саркарда


Download 242.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana20.01.2023
Hajmi242.38 Kb.
#1105020
1   2   3   4
Bog'liq
1019-maqola

Амир Темур - Буюк давлат арбоби ва саркарда
Самарқандга олиб келиниб, 23 феврал куни Гўри Амирда, набираси Муҳаммад Султон
дахмасида дафн қилинди.
Европалик олимлар Амир Темур ва унинг фаолияти ҳақида бундан тўрт юз йил илгари
гапира бошлаган эди. 1553 йилда Флорентсия (Италия)да италян олими Перондино
қаламига мансуб “Скифлик буюк Тамерлан” китоби босилиб чиқди. Бу Европада Амир
Темур ҳақидаги илк илмий тадқиқот ҳисобланади.
Европа тилларида (испан, инглиз, француз) эълон қилинган ёзма манбалар ичида
биринчи ўринда испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг “Самарқандга Амир Темур
саройига саёҳат кундалиги (1403-1406)” туради. Буюк Рембрандт Бобурийлар
замонидаги ҳинд миниатюраларидан илҳомланиб, Амир Темурни унинг ворислари
Умаршайх, Заҳириддин Бобур, Ҳумоюн ва Акбар даврасида тасвирлайди.
ХУ1 асрда яшаган машҳур инглиз шоири ва драматурги Кристофер Марлонинг “Буюк
Темур” номли трагедиясида ёш Темурбек ўзининг тенгсиз ақли, салоҳияти ва шижоати
билан жаҳон тарихидаги қудратли подшолардан бирига айлангани намойиш этилган.
Трагедия ХУП асргача саҳнадан тушмай, Англияда театр мавсумини бошлаб берган.
Бир неча европалик бастакорлар операларда Амир Темур образини яратганлар. ХУП
аср бошида италян бастакори Гаспирни “Тамерлан” операсини яратди. Мазкур опера
Вена театрида саҳна юзини кўрди. Бастакор Лео уни Неапол театрида саҳналаштирди.
Антонио Вивалди, Сколари, Гендел ва бошқа бастакорлар ҳам бу мавзуда мусиқа
асарлари яратганлар.
Бугун жаҳоннинг элликдан ортиқ мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар 
олиб бормоқда. Темур ва Темурийлар даврига бағишланган кўплаб китоблар чоп
этилмоқда. Ўтган олти юз йил мобайнида Европа тилларида Амир Темурга бағишлаб
ёзилган салмоқли асарларнинг сони 500 га етди, Шарқ тилларида эса 900 дан ошди.
Русчадан М.Аҳмедов таржимаси
ЎзА 
4 / 4

Download 242.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling