Амир Темур


Маънавият - инсоннинг халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-кудратидир


Download 73 Kb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi73 Kb.
#1624442
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амир Темур

Маънавият - инсоннинг халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-кудратидир, дейди Амир Темур бу фикрнинг тарихий ҳаққонийлиги ва ҳаётийлиги унинг бутун фаолиятида эришган тарихий оламшумул мақсадлари мисолида ўз ифодасини топган.
Амир Темур таржимаи ҳолида ўзининг инсон сифатидаги ахлоқий фазилатларини ёзиб қолдирган. Булар қуйидагилардан иборат.

  • -ахлоқий сифатларнинг асосига беғаразликни қўйиш;

  • -дин ақидаларига қатъий риоя қилиш;

  • -Аллоҳ амри билан улуғланган шахсларга ҳурмат билан қараш;

  • -камбағалларга ҳамиша хайру эҳсонлар қилиш;

  • -ҳар бир можарони диққат билан текшириш, уни мумкин қадар ижобий ҳал этиш;

  • -бутун ҳаракатни халқ фойдасига қаратиш. Бунда биронта бесабаб озор етказмаслик, ёрдам сўраб келганларни самимий қабул этиш;

  • -кундалик ва дунёвий ишларни, диний масалалар билан боғлиқ ишларни доимо юқори қўйиш;

  • -ҳақиқатгўйликка амал қилиш;

  • -ҳеч қачон бажара олмайдиган ваъда бермаслик, берилган ваъдани тўлиқ бажариш, ҳеч қачон ҳеч кимга ноҳақлик билан зиён етказмаслик;

  • -ўзини Аллоҳнинг ердаги энг биринчи итоаткор бандаси деб ҳисоблаш;

  • -олий мартабалига ҳам, фуқарога ҳам бирдек хайр қилишга интилиш;

  • -ҳеч қачон бировга ҳасад қилмаслик;

  • -Тангрининг амрини ва пайғамбар суннатларида айтилганларини тўла адо этиш;

  • -Ислом байроғини баланд кўтариш, иймон тариқатини ўз буюклигининг, қудратининг замини деб эътироф этиш; “мен иймон билан қудратни бир онадан туғилган деб эшитганман. Шунинг учун мустаҳкам иймонга таянган қудрат буюк бўлади”.

  • -рахмдиллик туфайли энг паст табақа кишиларнинг ҳатто гадойларнинг ҳам ҳурматига сазовор бўлиш;

  • -доимо саййидларга эҳтиром билан қараш, уламо ва шайхларни эъзозлаш.

Амир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган «қуч – адолатда!» деган шиоридир. Бу шиорда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган, десак янглишмаймиз.
Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳолии турли қатлами раиятнинг ҳақ-хуқуқини ҳимоя қилиш, сипохларга муносабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган.



Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling