Амир темур ва темурийлар даври тарихининг фанда ўрганилиши
Россия империяси ва Совет даврида эълон қилинган илмий ишлар
Download 117.66 Kb.
|
темур тарихшунослик матн
2. Россия империяси ва Совет даврида эълон қилинган илмий ишлар, тадқиқотлар ҳам даврий ва ҳудудий жиҳатдан кенг кўламлидир51. Баъзи рус тарихчилари Россия тарихига бағишланган асарларида Темурийлар даври тарихига ҳам қисқача тўхталиб ўтганлар52. Шарқшуносликнинг ривожланиб бориши билан Темурийлар сулоласи тарихининг турли масалаларига оид алоҳида тадқиқотлар ҳам пайдо бўлди53. М. Иванин Чингизхон ва Амир Темурнинг ҳарбий санъатига бағишланган асарида Турон ҳукмдори томонидан олиб борган юришлар ҳақида сўз юритган54.
Иккинчи гуруҳга киритилган илмий тадқиқотлар орасида шарқшунос олим В.В.Бартольд асарлари ўзининг илмий қиммати ва салмоғи билан катта аҳамият касб этади. Муаллиф Амир Темур ва Темурийлар давридаги Фарғона водийси тарихига оид алоҳида тадқиқот олиб бормаган. Лекин бир қатор асарлари ҳамда мақолаларида бу масалага оид фикр мулоҳазалар билдирган55. Совет даврининг Амир Темур ва Темурийлар тарихига оид тадқиқотлари ўзининг кўлами ва манбавий бойитилиши бўйича бирмунча ўсишга эришган бўлса-да, тарихий шахсга ва жараёнга баҳо беришнинг мафкуравий қолиплари ушбу даврда яратилган илмий тадқиқотларга салбий таъсир қилди. Мазкур даврнинг йирик тарихчи олимлари А.Ю.Якубовский, И.М.Мўминов, С.А.Азимжонова, О.Д.Чехович, М.Абдураимов, Н.Маҳмудов, А.Жувонмардиев, Б.Г.Ғофуровлар томонидан алоҳида - алоҳида масалаларга бағишланган йирик тадқиқот ва илмий асарларда тадқиқ этилаётган мавзуга оид бир қатор фикр мулоҳазалар билдирилган ва хулосалар берилган. Совет даври тадқиқотлари тарихшунослик нуқтаи назаридан илмий адабиётларда таҳлил этилган бўлиб, асосий эътибор Амир Темур бошқаруви даврига қаратилган56. Мазкур давр тарихшунослигида А.Ю.Якубовский Амир Темур ва Темурийлар даври тарихига оид илмий асарлари билан ажралиб туради57. Улуғ ўзбек олимларидан бири академик И.М.Мўминовнинг “Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли” асари алоҳида аҳамиятга молик. Муаллиф тадқиқотида Амир Темурнинг ўз мамлакати тараққиётида тутган ўрни ҳақида сўз юритган58. Фарғона водийсида ҳукмронлик қилган Мирзо Умаршайх ҳамда Мирзо Бобурлар даври бўйича махсус илмий тадқиқотлар ҳам олиб борилган. Шулардан бири С. Азимжонованинг 1957 йили нашр этилган “К истории Ферганы второй половины XV в.” асаридир. Ушбу асар беш қисмдан иборат бўлиб, унда Мирзо Умаршайх ва Мирзо Бобур ҳукмронлик йилларининг тарихий манбаларда ёритилиши, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёт масалалари қамраб олинган59. М.Абдураимовнинг 1948 йили Ленинград Шарқшунослик институтида ҳимоя қилинган “Темур ва Тўхтамиш” мавзусидаги номзодлик иши мустақиллик йилларида айни шу номда нашр этилди. Муаллиф ушбу асарида Мовароуннаҳрда Амир Темур томонидан ўрнатилган бошқарув тизими ва Фарғонанинг Мирзо Умаршайхга суюрғол этиб берилиши масалаларига ҳам эътибор қаратган60. А.Жувонмардиевнинг “XVI – XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир” асари гарчи Темурийлардан кейинги даврлар тарихига оид бўлса ҳам унда муаллиф Темурийлар даври иқтисодий ҳаётига оид айрим манбаларни келтириб ўтган61. Н.Маҳмудов, Б.Ғ.Ғофуров, О.Д.Чеховичларнинг тадқиқотларида Темурийлар даврининг ижтимоий-иқтисодий тарихига оид масалалар тадқиқ этилган62. Бу даврда ҳам Амир Темур ва темурийлар даврида фан тараққиёти масаласи кенг тадқиқ этилган. Россияда бу каби тадқиқотлар XVIII асрдан бошлаб Ж.Н. Делиль, Петербургда яшаган Грузия подшоси Вахтанг V, Г.Я.Кер, Н. Берёзин ва бошқалар томонидан олиб борилган63. XIX асрнинг сўнгги чораги ва XX аср бошларидан эса Мирзо Улуғбек даврида эришилган илмий ютуқларни тадқиқ этишга бўлган қизиқиш кескин ортди. Айнан шу даврда Амир Темур кутубхонаси тарихи ва тақдирини ўрганишга оид бир қатор тадқиқотлар эълон қилинди.64 1908-1909 йилларда В.Л. Вяткин томонидан олиб борилган археологик қазишмалар натижасида Мирзо Улуғбек расадхонаси топилиши мазкур мавзудаги илмий тадқиқотларнинг кўпайишига катта туртки бўлди. Бу даврда рус олимлари В.Л. Вяткин65, С. Глазенап66, М.И. Осипов67, В.Н. Милованов68, М.Ф.Субботин69 ва бошқалар томонидан Мирзо Улуғбек расадхонасининг топилиши ҳамда унда олиб борилган тадқиқотлар ҳақида илмий мақола ва хабарлар эълон қилинди. Академик В.В. Бартольд томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда эса Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан соҳасида эришилган ютуқлар биринчи бор кенг тадқиқ этилди. Муаллифнинг асарларида тарих, география, астрономия ва бошқа фанлар бўйича фаолият олиб борган бир қатор олимлар ҳаёти ҳамда илмий фаолияти, эришилган илмий ютуқларнинг аҳамияти тарихий манбалар асосида ёритиб берилди.70 Рус олимлари Н.И. Леонов71, В.П. Щеглов72, А.П. Юшкевич73, Г.П. Матвиевская74, А. Бухарев75, Ю.Н. Алескеров 76, Д.Г.Вороновский77, Б.А. Розенфельд78, П.Г. Булгаков79, Н.И. Невская80, Г.Н. Райнов81, М.С. Булатов 82, В.А. Нильсенлар83 томонидан ҳам асосан Мирзо Улуғбек ва унинг сафдошлари бўлган олимларнинг илмий фаолиятлари ёритилган тадқиқотлар эълон қилинди. Шунингдек, таниқли ўзбек олимлари Т.Н. Қори-Ниёзий84, И.М. Мўминов85, С. Сирожиддинов86, Ғ. Жалолов87, С. Акрамов88, О. Файзуллаев89 ,Б. Аҳмедов90, А. Ўринбоев91, И Абдуллаев, И. Ҳикматуллаев92, Д. Юсупова93, А. Аҳмедов94, О. Бўриев95, Б. Абдухалимов96 каби олимлар кўплаб тарихий манбаларга таянган ҳолда Амир Темур ва темурийлар даврида аниқ ва табиий фанлар бўйича фаолият олиб борган кўплаб олимларнинг ҳаёти ҳамда илмий фаолиятлари тарихига, улар томонидан яратилган илмий асарларнинг фан тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига оид асосли илмий хулосаларга эга бўлган тадқиқотлар яратдилар. Download 117.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling