Ҳамкорлик педагогикаси асосида болаларни мактаб таълимига сифатли


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1606298
1   2   3   4   5
Bog'liq
amkorlik-pedagogikasi-asosida-bolalarni-maktab-talimiga-sifatli-tayyorlashda-variativ-talimning-a-amiyati

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 11
– 5-6 ёшдаги болаларни ривожлантириш 
вариатив дастурларини ҳамкорликда ишлаб 
чиқиш ва жисмоний, когнитив, ижтимоий-
эмо ционал соҳалар механизмларини тако-
миллаштириш;
– вариативлик – ота-оналар ва болалар-
нинг турли эҳтиёжга асосланган таълим талаб-
ларини қондириш;
– тизимлилик – барча мактабгача таълим 
тизими таълим олувчилари учун ягона таълим 
сифатини таъминлаш;
ушбу талабларга асосан, вариативлик – 
мактабгача таълим тизимида кўрсатилаётган 
таълим хизматларининг турли-туман бўлишига 
ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ 
қамраб олиш, мактабгача таълим хизматлари 
тизимини кенгайтиришга эришиш;
– вариатив дастур асосида руҳий-педагогик 
таъминотни ишлаб чиқиш;
– дифференциацияланган (ҳар бир болага 
алоҳида) ёндашув асосида болаларнинг 
ру ҳий-физиологик салоҳиятини очиб бериш;
– дастур негизида куни узайтирилган гуруҳ-
ларда 1-2-синф болаларининг ривожлани-
шини қўллаб-қувватлашнинг руҳий-физио ло-
гик таъминотини ишлаб чиқиш;
– мактабгача таълим муассасаси раҳбар ва 
мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини оширишнинг мазмуни 
ва ташкилий асосларини такомиллаштириш;
– хорижий давлатларнинг дидактик адаби-
ётларни таҳлил қилиш;
– «Мактабгача ривожланиш» ихтисослиги 
амалга оширилишини таъминловчи ўқув-
услубий комплексни ишлаб чиқиш ва уни 
«Педагог-психолог», «Ижтимоий педагог», 
«Педагогика ва бошланғич таълим методи-
каси» ихтисосликлари бўйича стандартларга 
киритиш.
Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда 
вариатив тизимнинг қуйидаги йўналишларидан 
фойдаланиш самарали натижа беради: 
● маслаҳат-диагностика;
● ривожлантирувчи;
тузатишлар киритувчи
● ташкилий-услубий. 
Фаолиятнинг маслаҳат-диагностика йўна-
лиши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
● катта мактабгача ёшдаги боланинг 
ривож ланиш хусусиятлари, унинг мактабда 
ўқишга тайёрлигини аниқлаш;
● шахсий қобилиятлари, қизиқишларини 
аниқлаш;
● боланинг соғлиғи ва ривожланишидаги 
мавжуд бўзилишлар диагностикасини ўтказиш 
ва уни психологик-педагогик таърифлаш;
● бола ривожланишининг ижтимоий ва зият 
хусусиятларини таҳлил қилиш;
● мактабга тайёрлаш жараёнида боланинг 
ривожланишини мониторинг қилиш. 
Биз таклиф этаётган мактабгача таълим 
вариатив тизимининг мақсади – ҳар бир бола-
нинг сифатли ва оммабоп (очиқ) таълим олиш 
ҳуқуқини таъминлаш. Бу тизимда таълим олув-
чилар учун ҳар ҳил режим, яъни ота-оналар 
талабидан келиб чиққан ҳолда, вақтни белги-
лаш, бола ривожланишини инобатга олиш, 
иқтидор ва йўналишларни ҳисобга олиш, 
имконияти чекланган болалар, махсус таълим 
талабларини инобатга олиш ва ҳ.к. асосий 
мезон бўлади.
Фикримизча, мактабгача таълимнинг вариа-
тивлиги – мактабгача таълим тизимини ривож-
лантиришни белгилаб берувчи асосий тамойил-
ларидан ва йўналишларидан биридир. 
Мактабгача таълим жараёнининг вариатив-
лиги – мактабгача таълим мақсадларини 
амалга оширишда таълим жараёнининг барча 
иштирокчиларининг мувофиқлашган фао-
лияти. Бу жараён таълим мазмунини танлашда 
(таълим стандартлари ва талаблари доира-
сида), таълим воситалари, усуллари ва 
мулоқот йўлларини, умуман олганда, мактаб-
гача таълим мазмуни ва жараёнини танлашда 
намоён бўлади.
Биз таклиф этаётган вариатив таълим дас-
турлари амалиётга татбиқ этилса, болаларнинг 
руҳий-физиологик ҳолатида қуйидаги натижа-
ларга эришиш имкони пайдо булади: диққатни 
бошқариш, ҳаракат, мотор фаолликни, фаоли-
ятни ташкил қилиш, умумий эмоционал 
ҳолатнинг динамик ташкил қилинишини яхши-
лашга ёрдам беради.
Бола тарбияси фақат мактабгача таълим 
муассасаси, оила, маҳалла ва мактаб эмас
балки кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат 
органларининг бевосита иштироки орқали 
амалга оширилиши муҳим аҳамият касб 
этади. 
61
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling