Ҳамкорлик шартномаси тошкент шаҳри «20. 02» 2023 й
Тарафларнинг мажбуриятлари
Download 41.28 Kb.
|
Хамкорлик шартнома.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Таълим муассасаси
- 5. Шартномани амал қилиш муддати ва бекор қилиш тартиби
- 6. Низоларни ҳал қилиш тартиби
- Қўшимча шартлар
4. Тарафларнинг мажбуриятлари
4.1 Миллий марказ: - амалиётнинг иш дастурини таълим муассасасига амалиёт бошланишидан икки ой олдин юборишни таъминлаш; - миллиий марказ томонидан амалиёт раҳбарлигига малакали ўқитувчиларни бириктириш; - тингловчиларни Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқариш меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган малакали мутахассис сифатида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; - ўқув режа ва дастурлар тасдиқлашда таълим муассасасининг ишлаб чиқариш талабларига мувофиқлаштириш бўйича берган таклифларини инобатга олиш. 4.2. Таълим муассасаси: - тингловчиларни амалиётини ўтказиш учун зарур бўлган техник ҳужжат ва маълумотлар билан таъминлаш; - тингловчиларнинг амалиётини ўтказишни амалиёт дастурига мувофиқ ташкил этиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича умумий ва иш жойларида мажбурий йўл-йўриқлар берилишини таъминланлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш. Зарурий ҳолларда тингловчиларни хавфсиз иш жойлари ёки усулларига таянган ҳолда ўқув семинарларни ташкил этиш; - тингловчиларга амалиётни тасдиқланган дастур асосида бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш; - таълим муассасаси томонидан (кафедра, бўлимлар, лабораториялар) амалиёт раҳбарлигини малакали мутахассислар билан таъминлаш. 5. Шартномани амал қилиш муддати ва бекор қилиш тартиби 5.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: 5.2. Тарафлар томонидан келишув мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда. 5.3. Мазкур шартнома иккала томон ҳам имзолагандан сўнг қонуний кучга киради. 5.4. Ушбу шартнома бўйича амал қилиш муддати 5 (беш) йилни ташкил этади. 6. Низоларни ҳал қилиш тартиби 6.1 Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади. 6.2 Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгартириш, бузулиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, амалдаги қонунлар ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Тингловчилар амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш мажбуриятларининг бажарилишида томонлар меҳнат қонунчилигига биноан иш олиб боришлари шарт. Қўшимча шартлар Томонлар ёзма мурожаатига кўра,ушбу хамкорлик шартномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳамкорлик шартномаси томонларнинг бирининг ёзма ташаббусига (асосланган эътирозига) кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Download 41.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling